“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси маънавият залида 23 декабрь куни талабалар билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Хасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий тадқиқот бўлими бошлиғи С.Шерхонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари А.Дўсматовлар таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда республикамизда барча соҳалар қатори диний-маърифий соаҳада ҳам кенг ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлиги, диний таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий мактаблар ташкил этилганлиги, таълим сифатини ошириш, замон талаблари даражасида қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. Талабалар ва педагог-ўқитувчилар одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, ҳозирги кунда бутун дунёда, хусусан юртимизда ҳам интернет саҳифаларидан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ортиб, кундан кунга оммалашиб борётганлиги, фуқароларимиз ижтимоий тармоқлар орқали ижтимоий масалалар билан бир қаторда фиқҳий, ақидавий масалаларни ҳам билар билмас муҳокама қилишлари, фатво бериш ҳолатлари кўпайиб бораётгани, шунингдек, ёлғон маълумотлар тарқатиш, инсонларни обрўсизлантириш, турли касб эгаларини очиқдан очиқ ҳақоратлар ҳолатлари ҳам жуда кўп кузатилаётгани ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилиши зарур эканлиги ҳақида гапирилди.
Тадбир ниҳоясида билим юрти мудири М.Насриев ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Ғаниев







