Шиа сўзи луғатда – “тарафдор” деган маънони англатади. Уларнинг эътиқодига кўра Али(р.а) га Пайғамбаримиз васият қилганлар, шунга кўра пайғамбаримиздан кейин инсонлар Ул зотнинг васиятига қарши чиққан ҳолда, Абу Бакр Сиддиқ (р.а)га байъат берганларни диндан чиқдилар деган қуруқ давони олға сурдилар.
Аслида бу даъво қанчалик тўғри ёки нотўғри экан Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳаётларидан кўрсак бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в) Ислом динини олиб келганда биринчилардан бўлиб иймон келтирган, Ул кишига далда бўлган, бир жиҳатдан диндаги иккинчи мусулмон бўлган зот ҳам Абу Бакр (р.а) эмасмидилар, Пайғамбаримиз (с.а.в) мусулмонларни ҳижратга буюрганда, ўзларига шерик қилиб ул зоти шарифни танлаган эмасмидилар, Росули Акром (с.а.в)нинг хузурларида Ул кишининг саҳобалари кетма-кет саналганида,улзотни биринчи эътироф қилишганида инкор қилмай маъқуллаганлари, ул зотни умматларнинг энг улуғи эканига далолат эмасми? Вафотларидан олдин ҳасталаниб қолганларида у зоти шарифни мусулмонларга Имом қилиб сайлаганлари Росули Акром (с.а.в) ҳаётларидаги энг ката исбот бўлиб хизмат қилмайдими? Агар уларнинг фикри тўғри бўлганда эди, зикр қилинган муҳим вазиятларда Абу Бакр (р.а) ўринларига Али (р.а) ни қўяр эдилар. Шундай экан уларнинг бу даволари пуч нарсадан бошқа нарса эмасми?!
Уларнинг бузуқ эътиқодлари асосан қуйидагилардан иборат:
1)“БАДО”- Аллоҳ ҳам инсонлар каби олдиндан билмаган нарсаларни ўрганиб билиб боради дейдилар. Ваҳоланки оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таолони инсонда бор сифатлар билан сифатлашлик- ката гуноҳлардандир.
2) “ТАҲРИФ”- Қуръони Каримни ўзгартирилган деб айтадилар. Аллоҳ Таоло ўз Каломини Ўзи сақлашлиги ҳақида ваъда қилган ва Аллоҳ Таоло ваъдасига ҳеч қачон хилоф қилмайди.
3) Ҳалифа ва улуғ аёл саҳобияларни хўрлаш- улар Абу Бакр, Умар, Усмон ва Оналаримиз Оиша, Ҳафса, Ҳинд ва Умму Ҳакамларни бутлар деб атайдилар. Ва уларни динни ашаддий душманлари деб биладилар. Хаттоки буларга эргашган инсонларни кофир деб билишади. Улар зикр қилган бу инсонлар аслида, ислом динини устунлари хисобланадилар. Ислом дини ривожига энг ката хисса қўшган, Росули Акром (с.ав)га таянч бўлган бу зотларни бут санамга қиёслашлик қанчалик тубан иш бўлишини билмайдилар.
4) “МУМИъА”- улар маълум муддатга аёлни никоҳлаб олиб, сўнг ташлаб кетиш ва яна бошқа аёлни ўз никоҳига олиб хохлаган вақтида уни ҳам ташлаб кетиш шаръан жоиз деб ҳисоблайдилар. Агар улар айтганидек, бу иш шаръан жоиз бўлганда жамиятда бузуқчилик авж олган, оилалар бузилган, кўплаб болалар етим қолган бўларди. бундай бузғун ишлар эса Аллоҳ Таолонинг шариатида харом этилган ишлардан ҳисобланади. Шунга ўхшаш бир неча асоссиз даъволари бўлган бу тоифа афсуски хозирги кунда ҳам бир қатор давлатларда ҳам мавжуд бўлиб, айниқса, Эрон давлатида авж олган.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мадрасаси
1-курс талабаси Парпиев Зоҳидилло
Фойдаланилган манба: А. Тўлиповнинг “Ислом ва Ақидапараст оқимлар” китобидан






