Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири, PhD Маъмуржон домла Эркаев ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси услубчиси Нуриддин домла Шарипов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ўқув курсига ташриф буюришди.



Ташриф давомида Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев Сирдарё вилояти бош имоми Ҳабибуллоҳ домла Зокиров билан учрашди.





Ташриф асносида ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган битирувчилар учун битирув тадбири ташкил этилди. Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудири Маъмуржон домла Эркаев “Юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар” мавзусида нутқ сўзладилар ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» курсини битирувчиларига берилган сертификат диний таълим беришга ҳеч қандай қонуний асосга эга эмаслигини таъкидлаб ўтдилар. Тадбир якунида битирувчиларга сертификат ва Қуръон мусҳафлари ҳадя қилинди.
Масъуллар ўқув курси ходимларига керакли тавсиялар бердилар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.
Кўкалдош ЎМИБЮ Матбуот хизмати






