Жорий йилнинг 9 ноябръ куни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Салоҳиддин домла Шерхонов, Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Элёр Алимқулов иштирокида билим юрти талабалари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир 1-2 курс талаблари учун жонли тарзда, 3-4 курс талабалари учун онлайн тарзда бўлиб ўтди.


Ташриф буюрган мутахассислар фуқаролар орасида давлат ва дин муносабатлари қандай бўлиши, бунга нисбатан талаба ёшлар қандай позитцияда бўлишлари кераклиги ҳақида маълумот бердилар. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда эҳтиёткор бўлишни, ижтимоий тармоқ маданиятига амал қилишни, тақиқланган ва тавсия қилинмаган сайтлардан узоқ бўлишни таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, билим юртида таълим олаётган талабаларга одоб-ахлоқ борасида барчага намуна бўлишликларини айтиб ўтдилар ва бу борада ўтган уламоларнинг ҳаётларидан мисоллар келтириб мавзуни бойитдилар.




Ватанимизда ҳозирги кунда диний таълим олиш учун барча шароитлар яратилганлиги ва ҳозирда ушбу шароитларни янада яхшилаш такомиллаштириш мақсадида қилинаётган кенг кўламли ишлар ҳақида ҳам айтиб ўтдилар. Тадбир сўнгида ўқитувчи ва талабалар томонидан берилган савол, таклиф ва мулоҳазаларга батафсил жавоб берилди.




