2021 йил 7 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчилари малакасини ошириш учун тузилган дастур доирасида «Таълим натижаларига мўлжалланган ўқув жараёнини ташкил этишда андрагогик ёндашув» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Уни Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Хакимжонова Ҳамидахон Хакимжон қизи олиб борди.
Катталар таълимига оид методларни ўрганиш ва касбий компетентликни такомиллашириш йўллари семинар мавзусининг ўзагини ташкил этди. Машғулотнинг амалий аҳамиятини ошириш мақсадида иштирокчилар билан биргаликда “Ақлий ҳужум” методи мисолида қоидалар ишлаб чиқилди.
Аввалги тренинг таъсуротларини фотолавҳалар орқали эсладилар. Қўлланилган методлар такрорлаб берилди. Янги мавзу баёни, мақсади, вазифаси айтилди. Таълим натижаларига мўлжалланган ўқув жараёнини ташкил этишда андрагогик ёндашувлардан фойдаланиш бўйича маълумотлар берилди, машқлар бажарилди.
“Free writing”, “Think-Pair-Share”, “Брифинг”, Кейс-стади”, методи тушунтириб намойиш этилди.
Иштирокчилар семинарда фаоллик билан қатнашдилар.



“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати