Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида талабаларнинг дарсдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кўплаб маънавий-маърифий, тарбияга оид ва жисмоний ҳамда маънавий камолотга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан талабаларни турли хил театр томошаларига ва пойтахтимиз Тошкент шаҳридаги музейларга саёҳатлар уюштирилиб келинмоқда. Ана шу анъанага кўра, билим юрти Ислом тарихи мударриси Ж.Ахмедов бошчилигида билим юрти талабалари Ўзбекистон тарихи Давлат музейига саёҳат уюштиришди.
Ташриф давомида музейда сақланаётган ноёб экспонатлар ва қўлёзмалар орқали ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш, она юртга муҳаббат, талабаларнинг қалбида миллий ғурур туйғуларини шакллантиришга қаратилди.
Маълумки, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи энг йирик илмий – маърифий марказлардан ҳисобланиб, унинг жамғармасида 250 минга яқин экспонат мавжуд. Улар орасида нумизматика, археология, тангашунослик ва этнографияга оид кўплаб қимматли жамламалар бор.
Билим юрти талабалари ушбу саёҳатдан катта таассуротлар келишди ҳамда жонажон Ватанимиз тарихига оид маълумотларни олишди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






