Бу дунё қанчалар қийин бўлмасин,
Бошимизга не не синов тушмасин,
Ҳаётда қандайин хато бўлмасин,
Биродар вожибдир тавба бизларга!
Инсонга турфа хил фикр келаркан,
Бу ҳаётда ҳар хил банда бўларкан,
Барибир бандалар гуноҳ қиларкан,
Биродар вожибдир тавба бизларга!
Ей инсон! Шошилгин ҳали вақтинг бор,
Барча имконият турибди тайёр,
Банда тирик экан ихтиёри бор,
Биродар вожибдир тавба бизларга!
Ей Роббим! Ўзингдан сўраймиз доим:
«Биздан марҳаматинг олма Худойим»,
Барчамиз тоатда бўлурмиз қоим,
Биродар вожибдир тавба бизларга!
Билим юрти талабаси
Акромов Фозилжон