Кеча, 15 декабрь куни “Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Тафаккур” номли интеллектуал ўйин бўлиб ўтди. Ўйинда ҳар бир курсдан биттадан жамоа ва ҳар бир жамоада олтитадан иштирокчи қатнашди. Ўйин янада қизиқарли бўлиши учун устозлардан ҳам бир гуруҳ қатнашди. Ўйин қуйидаги 8 та шарт бўйича ўтказилди:
- Тахоссус
- Разминка
- ТЕСТ саволлари
- Занжир
- Кинолардан парчалар
- Мантиқий саволлар
- Тезкор бошқотирмалар
- Омухта
Юқоридаги шартларнинг номидан ҳам ўйин қанчалик қизиқарли ва креатив ташкил этилганини билиб олиш мумкин. Ўйин қизғин давом этди, жамоалар саволларнинг аксарига тўғри жавоб бердилар ва ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини яхши намойиш этдилар. Ўйин сўнгидаги жамоаларнинг баллари бир-биридан деярли фарқ қилмади. Шундай бўлсада, кичик тафовут билан 302-гуруҳ жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Ўйин ғолиблари мадраса томонидан Қуръони карим мусҳафи ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
“Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати








