“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида спортга катта эътибор берилади. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кеча, 10 декабрь куни “Назарбек” талабалар турар жойида шахмат ва стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақа нафақат талабалар ўртасида, балки устоз ва мураббийлар ўртасида ҳам стол тенниси бўйича мусобақа ташкил қилинди. Муросасиз кечган баҳсларда мусобақа ғолиблари аниқланди. Спортнинг шахмат тури бўйича 2-ўрин 1-курс талабаси Эргашев Отабекка насиб қилган бўлса, фахрли 1-ўринни 1-курс талабаси Омонов Асомиддин эгаллади.
Стол тенниси бўйича эса 2-ўринни 3-курс талабаси Ҳазратқулов Дўстмуҳаммад қўлга киритди, фахрли 1-ўринни 1-курс талабаси Каримов Зикрулло эгаллади.
Ғолибларга таълим муассасаси томонидан тайёрланган дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақадан сўнг устозлар ва талабалар учун зиёфат дастурхони ёзилди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати











