“Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир” (Конститутсиянинг 37- моддаси)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, талабаларнинг касбий маҳоратини шакллантириш мақсадида 23 ноябрь куни Ҳуқуқшунослик фани доирасида “Меҳнат ҳуқуқи ва унинг асосий вазифалари” мавзусида дарс бўлиб ўтди. Дарсни қизиқарли ва мазмунли ўтказиш учун Тошкент давлат юридик университети меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси М.Каримжонов таклиф этилди.
Дарс жараёнида Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа норматив ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, Меҳнат кодексининг янги таҳрири, Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш асослари, иш стажи ва пенсия ҳисоблаш тиртиби каби тушунчалар ҳамда Меҳнатга оид янги қонун ва қонуности хужжатлари мисоллар асосида тушинтирилди. Дарс савол-жавоблар асосида баҳсларга бой бўлди. Дарсда фаол иштирок этган, саволларга кўп жавоб берган талабаларга М.Каримжонов ўзлари билан олиб келган китобларни совға қилиб, талабаларни рағбатлантирди.
Дарс жараёнида талабалар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди. Дарс сўнггида ташриф буюрган меҳмонга ташаккур билдирилди.
«Кўкалдош» ўрта маҳсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати








