Ривоят қилинишича, бир зиндиқ Жаъфар ас-Содиқ ҳузурларида Яратувчини инкор қилди. Жафар ас-Содиқ унга: “Сен денгиз ва унинг даҳшатларини кўрганмисан?” дедилар. Зиндиқ: “Ҳа, денгизга чиққанман. Ўшанда даҳшатли шамол кўтарилиб, кемага шикаст етказди. Денгизчилар чўкиб кетди. Мен эса бир ёғочга илиниб олдим. Аммо ёғоч ҳам мендан узоқлашиб кетди. Мавж урган тўлқинлар мени оқизиб кетиб, соҳилга бориб қолдим”, деди. Имом Жаъфар: “Сен кема, ёғоч ва денгизчиларга ишонган эдинг. Бу нарсалар сендан кетган пайтда омон қолишни умид қилдингми?” дедилар. Зиндиқ сукут сақлади. Имом Жаъфар: “Сен ўша вақтда умид боғлаган, ғарқ бўлишингдан сақлаб қолган Зот – Ўша Яратувчи бўлади”, дедилар. Шунда ҳалиги зиндиқ имом Жаъфарнинг қўлларида исломни қабул қилди.
Умар ибн Исҳоқ Ғазнавийнинг “Шарҳу ақийдатит-Таҳовий” китобидан эркин таржима.
Кўкалдош мадрасасининг 4-курс
талабаси Мурод Музаффар ўғли






