ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
20.04.2018 / - Ислом тарихи, Янгиликлар

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари»

Муборак ва порлоқ юзлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди юзларида қуёш юргандек[1] чиройли ва порлоқ юзли киши эдилар[2]. (Қуёш ўз фалакида қандай юрса, гўзаллик ул зотнинг юзларида худди шундай жилваланар эди).

Али розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мутоҳҳам (яъни ўта семиз) ҳам, мукалсам (яъни ўта юмалоқ юзли) ҳам бўлмаганлар. Балки юзларида бирозгина юмалоқлик бор эди[3].

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд бўлсалар, юзлари худди ойнинг бир парчасидек яшнаб кетар эди»[4].

Абу Бакр Сиддиқ ва Каъб ибн Молик айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари худди ойнинг гардишига ўхшар эди».

Абу Туфайлдан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тавсифлаб беринг», деб сўраганларида у киши шундай деган: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам оқ (тиниқ) рангли, гўзал юзли эдилар. Агар хурсанд бўлсалар, юзлари худди ойнадек чақнаб кетар ва гўёки у зотнинг юзларида тўлин ой кўриниб тургандек бўлар эди»[5].

Жобир розияллоҳу анҳу айтади: «Ул зотнинг юзлари қуёш билан ойга ўхшарди. Юзлари доира шаклида эди»[6].

Гувоҳи бўлганингиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таърифларини келтирган саҳобалар бир овоздан муборак юзларининг нурли, ёрқин ҳамда порлаб турганини ва ўзгача тиниқлик касб этганини таъкидламоқдалар.

Ҳасан ибн Али тоғаси Ҳола ибн Абу Ҳоладан ривоят қилган ҳадисда шундай деган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўркам, салобатли ва виқорли зот эдилар. Юзлари худди тундаги тўлин ойдек чарақлаб турар эди»[7].

Жобир ибн Самура ой ёришган кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, шундай деган: «Мен бир у зотга, бир ойга қарай бошладим. Аниқ айта оламанки, у зот ойдан ҳам гўзал эдилар»[8].

Робиъ бинти Муъаввиздан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаб беринг», деб сўрашганда: «Эй ўғилларим, агар у зотни кўрганингизда эди, худди порлаб чиқаётган қуёшни кўргандек бўлардингиз», деб жавоб берган[9].

Умму Маъбад ҳам Набий алайҳиссаломнинг тавсифларини шундай келтирган экан: «Мен покиза, гўзал хулқли, чиройли юзли ва хушрўй кишини кўрдим»[10].

Ҳамадонлик бир аёл: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилганман», деган эди, ундан: «У зотни бизга васфлаб беринг», деб сўрашди. Аёл: «У зот худди тўлин ой кечаси кўкда порлаб турган ойга ўхшайдилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшаш инсонни кўрмадим», деди.[11]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли ёноқлари тавсифига келсак, ёноқлари текис эди (яъни дўппайиб ҳам турмаган, ичига ҳам ботмаган).

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарафли кўзларини Аллоҳ таоло шундай сифатлайди:

«(Пaйғaмбaрнинг) кўзи (чeтгa) oққaни ҳaм йўқ, ҳaддидaн oшгaни ҳaм йўқ» (Нажм сураси, 17-оят).

Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кундуз пайти қандай кўрсалар, қоронғи кечада ҳам шундай кўрардилар. Шунингдек, олд томонларини қандай кўрсалар, орқа томонларини ҳам худди шундай кўрар эдилар.

Ибн Абу Ҳола нақл қилган ҳадисда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқа ёки ён томонларига қарасалар, таналари билан тўлиқ бурилиб қарар эдилар. Муборак назарлари пастга қарар эди (яъни нигоҳларини кўпроқ пастга қаратар эдилар). Қарашлари ўйчан ва мулоҳазали эди[12].

Али розияллоҳу анҳу айтади: «Набий алайҳиссалом кўзлари катта-катта, узун киприкли ҳамда кўзлари қизилга мойилроқ (яъни қизғишроқ) киши эдилар»[13].

Бошқа бир ривоятда: «Кўзлари тим қора эди», дейилган[14].

Яна бир ривоятда эса: «Кўзларининг оқида бироз қизиллик бор эди», дейилган[15].

Кўзнинг оқ қисмида қизиллик бўлиши арабларда мақталган ва маҳбуб кўрилган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешоналари кенг эди. Бу хусусдаги ҳадисларнинг лафзлари турлича бўлса-да, барчаси бир маънода келган.

У зотнинг бошлари (ўртачадан) каттароқ эди. Али розияллоҳу анҳунинг бу борада ривоят қилган ҳадислари ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди.

Қошларининг тавсифига келсак, улар узун, ёйсимон ва ингичка, бир-бирига туташмаган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қирра бурунли[16] киши бўлганлар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари ўртачадан кенг ва каттароқ эди. Тишлари оппоқ, ораси очиқ эди. Икки олд тишлари, яъни курак тишларининг ораси ҳам очиқ эди. Доимо оғизларидан хушбўй ҳид келарди.

Набавий гўзал хилқатнинг ўзига хос хусусияти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гўзалликнинг барчаси ато этилгани ҳадисларда зикр қилинган.

Юсуф алайҳиссаломга эса гўзалликнинг ярми берилган. Аёллар Юсуф алайҳиссаломни кўрганларида унинг чиройига мафтун бўлиб, ҳатто қўлларини кесишгани, «Во ажабо! Бу инсон эмас, фариштанинг ўзи-ку», дея ҳайратланишгани Қуръони Каримда зикр қилинган. Шоир бу ҳақда шундай байт ҳам битган:

Кўрса эди Юсуфни Зулайҳо қўноқлари,

Рози бўларди ҳатто кесилишга юраклари.

Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзалликларидаги икки жиҳат, яъни улуғвор ҳайбат ва порлаб турган нур кишиларни у зотнинг чиройларига мафтун бўлиб қолишдан тўсарди.


[1] Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[2] Икки шайх, яъни имом Бухорий ва имом Муслим Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

[3] Имом Термизий ривояти.

[4] «Шамоил» ҳақида китоб ёзган уламолар ривоят қилган.

[5] Имом Муслим ривояти.

[6] Имом Муслим ривояти.

[7] Имом Термизий ривояти.

[8] Имом Термизий ривояти.

[9] Имом Термизий ва имом Байҳақий ривоятлари.

[10] Имом Байҳақий ва имом Ҳоким ривоятлари, имом Ҳоким саҳиҳ деган.

[11] Имом Термизий ривояти («Шамоил»да).

[12] Имом Термизий ривояти («Шамоил»да).

[13] Имом Байҳақий ривояти.

[14] Имом Термизий ривояти.

[15] Имом Муслим ривояти.

[16] Қирра бурун – буруннинг юқори қисми сал кўтарилган, ўртасида озгина эгиклик бор, бурун суягининг ўртаси бироз бўртиб чиққан ҳамда бурун тешиги тор бўлган бурундир.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Вақт – ғанимат
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 23-оят
Рамазон бу…

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори