SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Бағрикенглик – тинчлик ва тараққиёт асоси
13.11.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Бағрикенглик – тинчлик ва тараққиёт асоси

Бугунги кунда халқлар ва динлар орасидаги бағрикенглик, толерантлик ғояси дунёда энг долзарб масалалардан биридир. Бу борада ЮНЕСКО томонидан 1995-йил Парижда “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси” қабул қилинган. Бирлашган миллатлар ташкилоти эса 16-ноябр “Бағрикенглик куни” деб эълон қилган.

Маълумки, бағрикенглик ғояси – турли миллат ва элатлар вакилларининг бир замин, бир ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Қадим-қадимдан миллий қадриятларимиз эзгулик ғояларига асосланиб, яхшилик, тинчлик, дўстлик каби фазилатларга таяниб келган. Одамларни ҳалоллик, поклик, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка чорлаган.

Юртимиз ҳудудида қадим даврлардан этник ва диний хилма-хилликка ҳурмат билан қараб келинган. Aсрлар давомида йирик шаҳарларимизда масжид, черков ва синагогалар фаолият кўрсатиб, турли миллат ва динга мансуб қавмлар ўз диний амалларини эмин-эркин адо этиб келганлар. Тарихимизнинг энг мураккаб, оғир даврларида ҳам улар ўртасида диний асосда можаролар бўлмагани, халқимизнинг диний бағрикенглик борасида катта тажриба тўплаганидан далолат беради.

Ўзга халқлар тили, урф-одатлари ва анъаналарига чуқур ҳурмат, уларнинг ўзлигини сақлаб қолиш, маданий-маърифий эҳтиёжларини рўёбга чиқаришга имконият яратиш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бағрикенгликнинг ёрқин хусусиятларидандир.

Aйни пайтда Ўзбекистон Республикасида жами 2276 та диний ташкилот ва 16 та диний конфессия фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 2093 таси мусулмон ташкилоти, 166 та христиан ташкилоти, 8 та яҳудий жамоаси, 6 та Бахоийлик жамияти, 1 та кришначилар жамияти ва 1 та будда ибодатхонаси, шунингдек, Ўзбекистон конфессиялараро Библия жамияти ҳам фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёйев халқимизнинг дунёқарашида тобора чуқур ва мустаҳкам ўрин эгаллаётган бағрикенглик тамойили тўғрисида шундай дейди: “Бизнинг қадимий ва саховатли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади”.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида сўнги йиллар давомида диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:

БМТ Бош Aссамблеяси 2018 йилнинг 12 декабр ойида ўтказилган ялпи мажлисда «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббуси 2017 йил сентябр ойида БМТ Бош Aссамблеясининг Нью-Йоркдаги 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилди.

2018 йилнинг 16 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда диний таълим тизимининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган: бошланғич босқичдан (ўрта махсус ислом таълим муассасалари ёки мадрасалар) тортиб, то олий ва ундан кейинги диний таълимгача.

Ўзбекистон Ислом академияси ва Тошкент Ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида Aкадемия таркибидаги малака ошириш Маркази ҳудудий филиаллари ташкил этилди.

Бундан ташқари, Дин ишлари бўйича қўмита таркибида аёллар билан ишлаш бўлими ташкил этилди, шунингдек, ушбу йўналишдаги ишларни назорат қилувчи раис ўринбосари лавозими ҳам жорий этилди. Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича Республика тарғибот гуруҳи ташкил этилди.

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида илми ва тасаввуфни ўрганишга ихтисослашган бешта илмий мактаб очилди.

Ислом цивилизацияси маркази томонидан Ўзбекистонда Марказий Осиё мусулмон мутафаккирларининг жаҳон цивилизацияси ривожидаги ролига бағишланган 10 дан ортиқ китоб ва рисолалар тайёрланди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Термизий, Ҳаким Термизий ва термизлик бошқа олимларнинг 20 дан ортиқ асарлари ўзбек тилига таржима қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Насафий, Aлоуддин Усмондий, Саффар Бухорий каби улуғ алломалар асарларининг аксарияти таржима қилиниб, 50 дан зиёд китоб нашр этилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш бўйича ёндашувлар концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқилди. Бунда асосий эътибор аҳоли ўртасида профилактика ва тушунтириш ишларига қаратилди. Ушбу соҳада амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар «Жаҳолатга қарши маърифат» деган эзгу ғояга асосланган.

2018 йилнинг сентябрь ойида террористик, екстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳларга адашиб аъзо бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби тасдиқланди.

Илгари тўғри йўлдан адашган ва ўз хатти-ҳаракатларига чин дилдан пушаймон бўлган фуқароларга маънавий-ахлоқий бурчларини адо этиш учун жамият ва ўз оилаларига қайтиш имконияти берилади. Диний экстремистик оқимларга алоқадор шахсларни реабилитация қилишнинг муҳим қадамларидан бири, бу уларга нисбатан авф этиш актларини қўллаш бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, халқаро ҳамжиҳатлик йўлида ҳар бир инсон, жамоа ва миллатлар башариятнинг турли-туман маданиятлардан иборат эканини англаши ва ҳурмат қилиши жуда муҳимдир. Бағрикенгликсиз демократия асослари ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаб бўлмайди. Тинчликсиз тараққиёт ва демократия бўлмагани каби, бағрикенгликсиз тинчлик бўлмайди.

Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси Содиқов Бобур таёрлади.

What you can read next

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қорилари
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 18-оят
Исломда аҳли китобларга муносабат
Исломда аҳли китобларга муносабат
Zahar
Saxiy

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP