SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Исломда аҳли китобларга муносабат
02.12.2024 / Bo‘limda Maqolalar

Исломда аҳли китобларга муносабат

Исломда насроний ва яҳудий динларига муносабат бағрикенгликка асосланганини кўриш мумкин. Қуръони Каримда насроний ва яҳудийларга нисбатан хитоб қилинганда умумий “аҳли китоб” лафзи қўлланилган. Фақат насронийлар учун “насоро”, “масиҳий” сўзлари ишлатилган. Насронийлар Исо алайҳис саломни худо дейишларига қарамай, Қуръони каримда “мушрик” сўзидан  фақат бутпараст араблар ва уларга ўхшаш эътиқодда бўлганлар  назарда тутилган. Ҳатто бутпараст арбаларга мурожаат қилинганда ҳам кўп ҳоллар “Эй инсонлар”, “Эй Одам фарзандлари” каби умумий лафзлар келтирилган.[1] Исломда инсон дини, ирқи, миллатидан қатъий назар мукаррам қилиб яратилганлиги уқтирилади. Қуръони Каримнинг Исро сураси 70-оятида шундай дейилган: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”. Ушбу мукаррамлик ҳар бир инсонни инсонлиги учун ҳам ҳурмат қилиш ҳаққини келтириб чиқаради. Имом ал Бухорий ва Имом Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан жаноза ўтганда у зот ўринларидан турадилар.  У зотга Ё расулуллоҳ бу яҳудийнинг жанозаси-ку! дейилганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У ҳам тирик жон эмасми ?” деганлар[2]. Демак исломда ҳар бир тирик жоннинг ҳурмати ва ўрни бор. Исломда инсонларни турлича эътиқодда бўлишлари Аллоҳнинг ҳоҳишига кўра бўлган ишдир. Аллоҳ инсонларга танлаш эркинлигини берган. Мусулмон киши Аллоҳнинг иши беҳикмат эмаслигига ишонади. Аллоҳ мусулмон бўлмаганларни куфрга мажбур қилмаганлигига эътиқод қилади.[3]  Шунинг учун ҳам  инсонларни мусулмон қилишга мажбурламайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳуд сураси 118-оятида шундай дейди: “Агар Раббингиз ҳоҳлаганида эди, (барча) одамларни бир уммат (бир хил динга тобеъ) қилган бўлур эди. (Улар) мудом турлича (хар хил эътиқодда) бўлиб бораверадилар.” Каҳф сурасининг 29-оятида: “Бас, ҳоҳлаган киши имон келтирсин, ҳоҳлаган кимса кофир бўлсин” дейилган ва танлаш имконияти берилган. Фақат оят давомида: “Аниқки, Биз золим — кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз.”, деб огоҳлантириш ила хитоб қилинади. Юнус сурасининг 99-оятида шундай дейилган: “Агар Раббингиз ҳоҳласа эди. Ер (юзи)даги барча кишилар ёппасига имон келтирган бўлур эдилар. Бас, сизлар одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизларми?!”

Ушбу оятдан маълум бўладики мусулмон киши бошқа диндагиларни исломга мажбурлашга ҳаққи йўқ. Мусулмон бўлмаганларни ҳисоб-китоб қилиш, жазолаш мусулмоннинг вазифаси эмас. Балки мусулмоннинг вазифаси ҳақни ўрганиб, етказиш халос. Мусулмонлар билан бошқа диндагиларни ўртасидаги ким ҳақ ким ноҳақлигини қиёмат кунида Аллоҳнинг ўзи кўрсатиб бериши  Қуръони каримда айтиб ўтилган. Ҳаж сурасининг 69-оятида шундай дейилади: “Аллоҳ сизлар келиша олмаган нарсалар ҳақида ўртангизда қиёмат куни ҳукм қилур.” Шунга кўра исломда бошқа диндагиларни эътиқоди туфайли таҳқирлаш, исломга киришга мажбурлашга йўл қўйилмайди. [4]

       Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида насронийларга бағрикенг муносабатда бўлиш кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Анкабут сураси 46-оятида шундай дейилади: “(Эй мўъминлар) Сизлар аҳли китоблар билан фақат чиройли услубда мунозара қилинг, илло уларнинг орасида зулм қилганлар бундан мустаснодир.” Ушбу оят тафсирида мунозара пайтида  сабр тоқатли, бағрикенг бўлиш лозимлиги айтилган. Агар улар Аллоҳга ботил сифатлар беришса, тегишли раддиялар бериш лозимлиги келтирилган. Мумтаҳана сураси 8-оятда мусулмонларга бошқа диндагилар билан муносабатда яна бир муҳим тамойил келтириб  ўтилган: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртидан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ  сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар.”[5] Ушбу оятда бошқа диндаги уруш ҳолатида бўлмаган кишиларга яхшилик қилиш ва адолатли бўлиш ижобий сифатлар экани, Аллоҳ адолатлиларни севиши айтилмоқда.  Яхшилик сўзи араб тилидаги “بر” сўзи орқали ифодаланган. Маълумки, ушбу сўз, Аллоҳни ҳаққидан кейин келадиган энг катта ҳақлардан бири бўлган ота-она учун ишлатилган.[6] Илк ислом тарихидаёқ мусулмонлар насронийларга бошқа дин вакилларига нисбатан хайриҳоҳ бўлишгани тарихдан маълум. Исломни илк даврида Эронликлар билан Византияликлар ўртасида жанг бўлиб ўтади. Жангда форслар устун келишади. Бундан мусулмонлар хафа бўлишади. Кейинги тўқнашувда насронийлар ғалаба қозонишини чин дилдан исташади. Ҳатто Абу Бакр розияллоҳу анҳу мушриклар билан Византияликлар ғалаба қозонади деб гаров ўйнайдилар. Бу борада шу воқеа билан боғлиқ “Рум” сураси нозил қилинади. Уни дастлабки оятлари шундай бошланади: “Рум (қўшини Форс қўшинидан) мағлуб бўлди. Жуда яқин ерда. (лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг, (форслар устидан) албатта, ғалаба қилурлар. Бир неча йил ичида. Олдин ҳам кейин ҳам иш Аллоҳникидир. Ўша кунда мўъминлар (румликларнинг ғалабасидан) шодланурлар”. Насронийларга муносабатни ўзгачалигининг асосий сабаби шундаки, гарчи насронийларнинг эътиқодларида мусулмонларникидан фарқли жиҳатлари бўлсада, улар ҳам мусулмонлар каби худога, фаришталарга, пайғамбарларга, ваҳйга, олдинги муқаддас китобларга, охират кунига ишонадилар.[7] Исломда насронийлар билан баҳамжиҳат бағрикенгликда яшаш учун асос бўладиган ҳукмлар кўп. Жумладан, мусулмонлар учун насроний аёлларга уйланишга, уларнинг таомларидан ейишга рухсат берилади[8]. Қуръони Каримда бу борада шундай дейилган: “Бугун сизлар учун покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, Аҳли китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол ва таомингиз улар учун ҳалолдир. Зинокорлик ва махфий ўйнаш қилиб олиш учун эмас, балки маҳрларини берсангиз, мўмина аёлларнинг иффатлилари ва сизлардан олдин китоб берилганларнинг иффатли аёллари (ҳам ҳалолдир)”.

Бу бағрикенгликнинг юқори чўққиси ҳисобланади. Чунки бу никоҳ натижасида киши бошқа динда, адашган деб билган кишиси билан бир умр турмуш қуради. Уни фарзандаларининг онаси деб қабул қилади. Орада меҳр-муҳаббат, қуда-андачилик муносабатлари пайдо бўлади.  Бундай никоҳ ҳукми борасида уламоларнинг қарашлари турлича бўлсада, аксар ҳанафий мазҳаби уламолари баъзи шартлар асосида бундай никоҳни мубоҳ деб билишади. Исломда бундай турмушга рухсат берилиши бағрикенгликнинг амалий ифодасидир.  

“Кўкалдош”  Тошкент ўрта махсус ислом билим юрти мударриси        Ахмедов Джалолиддин


[1] Алоҳида томнинг таснифи: Ал-Қарзовий Юсуф. Фатова муъосиро. 3- т.-Кувайт: Дор ал Қалам, 2003. 3 т. -184 б.

[2] Аҳмад ибн Абдуллатиф. Мухтасар саҳиҳ ал бухорий. –Қоҳира: ал-Мактаба ал-исламия, 2003. -225 б.

[3] Али ал-Қори. Шарҳ китоб ал-фиқҳ ал-акбар. –Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, -82 б

[4] Муҳаммад ал Ғаззолий . ал -таъассуб вал-тасамуҳ байнал масиҳия вал-ислом. –Дамашқ: Дор ал-қалам, 2006. -85 б.

 

[6] Юсуф ал Қарзовий. Фатова муъосиро. 3-том. Кувайт. Дор ал Қалам. 2003. 181 б.

[7] Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Зикр аҳлидан сўранг. 13-сон. –Тошкент: Мовароуннаҳр, 2006.-45 б.

[8] Исмоил Лутфий Фаттоний. Ихтилаф ал-дорайн ва асаруҳу фий аҳкам ал-мунокаҳат вал-муъомалат. –Қоҳира: Дор ас-Салом, 1998. -156 б.

What you can read next

МУСИБАТГА ЙЎЛИҚҚАН КИШИЛАР УЧУН МУОЛАЖА ЙЎРИҚНОМАСИ
Сабрли кишиларга хушхабар беринг!
Фарзанд тарбияси – улуғлар йўлидир
Фарзанд тарбияси – улуғлар йўлидир
Vatanga muhabbat...
Vatanga muhabbat…

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP