SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
ИСТАНБУЛ ФАТҲИ 1-қисм
01.11.2021 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

ИСТАНБУЛ ФАТҲИ 1-қисм

‎«لَتُفْتَحَنَّ الْقُسْطَنْطِينِيَّةُ فَلَنِعْمَ الْأَمِيرُ أَمِيرُهَا وَلَنِعْمَ الْجَيْشُ ذَلِكَ الْجَيْشُ»

Набий ﷺ марҳамат қиладилар: «Қустантиния албатта фатҳ қилинади, унинг амири қандай ҳам яхши амир ва у қўшин қандай ҳам яхши қўшин» (Имом Аҳмад, Дорақутний, Бухорий «Тарихул Кабир»да, Ҳоким «Мустадрок»да ривоят қилишган. Ҳофиз Ҳайсамий «Мажмаул Завоид»да: «Мазкур ҳадисни Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Табароний ривоят қилишган, ровийлари ишончлидир» деган. Ҳофиз Суютий эса «Жомеъус Сағир»да ишончли деган, Заҳабий саҳиҳ деган, Ибн Абдулбарр ҳасан дегани ҳақида ҳам маълумотлар бор).

***

Тарихдан бехабар киши айтиши мумкин-ки, нега энди Расулуллоҳ ﷺ шундай мақтов айтган ҳадисга саҳобалар ва мусулмонлар тезлик билан амал қилишга шошилишмаган ва Қустантиния фатҳи 7 асрдан ошиқроқ муддатга чўзилган деб. Аммо, тарихдан бохабар кишилар билишади-ки, илк Қустантинияга юриш қилган мусулмонлар саҳобалардир. Улар қаторида Муовия ибн Абу Суфён ва Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳумолар бор.

Келинг олдинга шошилиб кетмасдан бир бошидан бошласак. Маълум-ки, ҳазрат Усмон ўз халифалик даврларида Шом вилоятига волий қилиб саҳоба Муовия ибн Абу Суфённи тайинлайдилар. Ўз ишида пуҳта, дипломат ва моҳир қўмондон Муовия Византиядан олиб қўйилган ерларда халифалик таъсирини тезда кучайтиради ва Ўрта Ер денгизида илк мусулмонлар флотига асос солади. Бу флотнинг илк ғалабалари ўзини узоқ куттирмайди ва 655-йилга келиб Византия флотига кучли зарбалар беради ҳамда Кипр, Родос ороллари ва Қустантиния яқинидаги Смирнани қўлга киритади. Мусулмонлар қўлга киритган энг олис ер Қустантиниядан бор йўғи 100 км узоқда эди. Булар билан чекланмаган ҳазрат Муовия Қустантинияга ҳам юришларни амалга оширади, аммо улар самара бермайди. Афсуски, 656-йили халифа Усмон ибн Аффонга нисбатан суиқасд уюштирилади ва бу Муовияни ортга қайтишга мажбур этади. Кейинги 6 йил эса халифаликдаги ички низолар билан овора бўлинади. Бу вақтдан унумли фойдаланган Византияликлар бой берилган Смирна ва Родосларни қайтариб олади ва ҳатто Шом вилоятидаги маҳаллий насороларни халифаликка қарши бош кўтаришларига кўмак беради. Бу эса 679-йилга келиб Умавийлар қўлига ўтган Халифалик ва Византия ўртасида сулҳ тузилишига сабаб бўлади.

Аммо 679-йилгача Муовия розияллоҳу анҳунинг Кўстантинияни фатҳ этиш бўйича уринишлари ягона уринишлар эмас эди. 674-678-йилларда мусулмонлар давомий равишда Қустантиния шаҳрига ҳужумлар қилишган. Бу ҳужумларнинг бирида машҳур саҳоба, Расулуллоҳнинг Мадинадаги илк мезбони Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу вафот этганлар. Ат-Табарий бу юришлар ҳақида бир қанча маълумотлар келтирган.

674-йилги юришларнинг бирида, ёши анча ўтиб қолган Абу Айюб ҳазратлари ўз биродарларидан ўзларини иложи борича Қустантинияга яқинроқ бориб дафн этишларини илтимос қиладилар. Уларнинг илтимослари бажарилади ва у зот шаҳар деворлари яқинига дафн этиладилар. Ул зотнинг қабрлари Султон Муҳаммад Фотиҳнинг шайхлари Оқ Шамсуддин томонидан Қустантиния фатҳидан аввал тушларида намоён этилади. Бу бир ойдан ошиқ муваффақиятга эриша олмаётган султоннинг руҳини кўтаргани ривоятларда келтирилади. Ҳозирда Абу Айюб дафн этилган жойлари Истанбул шаҳрининг бир қисмидир ва бу туман “Эйюп эфенди” деб номланади. Саҳобанинг қабри узра эса мақбара қурилган.

Ички низолардан сўнг ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олган Умавийлар сулоласи фатҳ ишини давом эттиради ва 714-йилга келиб ғарбда Андалусияни, шарқда Мовароуннаҳрни фатҳ этади ва бутун эътиборини ички нотинчлик ва тез-тез алмашинувчи императорлар сабаб кучсизлашиб қолган Византияга қаратади. Ўша давр императори Теодиус II буни сезиб, қўшниси Булғор хони Тервел билан ҳарбий сулҳ тузади. Умавийлар эса Византия тахтига номзод Лео III ни тахтга бўлган даъвосини қўллаб қувватлашади ва Лео ИИИ дан, агарда у тахтга ўтирса ҳамкорлик қилиш ваъдасини олиб ўз лашкарларини Византиядан олиб чиқишади. Ички урушни истамаган Теодиус эса тахтни Лео III га тинчлик билан топширади, аммо тахтга ўтирган Лео III кечаги қўлловчиларига берган ваъдасини унутади.

Бунга қарши эса, юқоридаги ҳадис ҳақида эшитган халифа Сулаймон, укаси Маслама ибн Абдулмаликга 80.000 кишилик қўшин ва 800та кема бериб Қустантиния томон юборади. Қустантинияга Европа томонидан борган Маслама қўшини икки томонга ҳимоя учун деворлар қурдириб жойлашади. Қустантинияни эса В-асрга оид баландлиги 12, қалинлиги 4 метрлик деворлар ташқи душмандан ажратиб турарди. Денгиз томондаги деворлар эса нисбатан заифроқ эди. Қустантиния ҳимоясида 12.000 кишилик гарнизон ва узоқ муддатга етадиган заҳира бор эди.

Денгиз томондан етиб келган мусулмонлар флоти умрида кўрмаган Византияликларнинг қуроли – «Грек олови»га дуч келади. Грек олови номли бу субстансиянинг ноёб ҳусусияти шу эди-ки, уни сув билан ўчириб бўлмас эди. Грек олови ёрдамида фақатгина 20 кема ёқиб юборилган бўлса ҳам, бу кемаларда озиқ-овқат ва бошқа заҳиралар бор эди. Ва яна олов пуркайдиган бундай қурол, халифа лашкарининг морал ҳолатини тушуриб юборади ва улар очиқчасига шаҳар деворларига ҳужум қилишдан чўчиб қолишади.

Бу орада Византия ёрдамига мусулмонларнинг асосий қўшини ортидан 15.000 булғор жангчилари билан Тервел етиб келади ва 4.000 кишилик Умавийлар лашкарини тор-мор этади. Куз кетидан келган қаҳратон қиш, иссиққа ўрганган арабларга катта талофатлар етказади аммо шаҳар қамали давом этарди. 718-йилга келиб эса халифа укасининг ёрдамига Осиё тарафдан 20.000 кишилик қўшин ва бир қанча кемаларни ёрдамга юборади. Аммо, барча мусулмон кемачилари илк флот билан кетишгани сабаб, ёрдамга чиқган кемада асосан насоро кемачилари эди. Улар эса шаҳар дарвозаларига келароқ Византияликлар тарафга ўтиб кетишади ва зарур маълумотларга эга ҳолда, Умавийларнинг флоти, шимолдаги лашкари ва ёрдамга келаётган 20.000 қўшинга тўсатдан ҳужум қилиб пароканда қилади. Бунинг хабарини олган халифа укаси Масламага ортга қайтишни буюради. Қолган қўшини билан ортга қайтаётган Масламага сўлдан булғорлар, денгизда эса Византия кемалари ҳужум қилишади. Маслама ортга фақат 30.000 атрофидаги лашкар билан қайтишга эриша олади.

Бу мусулмонларнинг нафақат Византияга қарши урушида, балки умуман барча юришларидаги илк йирик мағлубияти эди. Денгизда устунликга эришган Византияликлар денгиз ёқасидаги эски ерларини қайтариб олишади. Бу мағлубият кейинчалик тарихга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Кучли аскар ва қўмондонларини йўқотган Умавийлар аста кучсизланишга юз тутишди ва 30 йилда хилофатни улардан Аббосийлар олиб қўйишди.

Бундан кейин 782-йили Аббосий халифа Хорун ар-Рашид Византияга катта ҳужум уюштиради. Табарий бу юришда 95.793 киши қатнашганини таъкидлайди. Бу юриш давомида мусулмонлар катта ўлжаларни қўлга киритишади ва душман қўшинига катта талофатлар (50.000дан зиёд) етказишади. Аммо Византия пойтаҳтини олишга кўзи етмаган халифа Хорун, Византия билан 3 йиллик сулҳ тузади. Бу сулҳга кўра Византия кейинги 3 йил мобайнида халифаликга ҳар Апрел ва Июн ойи бошида 70.000-100.000 динор (манбааларда турлича) тўлаши ва Хорун Ар Рашиднинг лашкари ўз юртларига омон ҳолда етиб олишларини таъминлаши керак эди.

Ҳадисда келган башорат фақатгина 1453-йилга келиб рўёбга чиқади. Ҳадисда мақталган амир, 21 ёшлик ҳанафий-мотуридий мазҳаби вакили (ушбу мазҳабнинг Аҳлу Суннадан эканлигига яна бир далил) Султон Муҳаммад Фотиҳ бўлиб чиқди.
давоми бор…..
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Илҳомий Икромбек

What you can read next

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга илоҳий эҳтиром намуналари (Шамоилул Мустафо)
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга илоҳий эҳтиром намуналари (Шамоилул Мустафо)
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) васфида айтилган гаплар
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) васфида айтилган гаплар
Zahar
Omonat

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP