Абу Ҳанифа ўз даврининг таниқли фақиҳларидан бири бўлиб, ўша пайтда ҳам, кейинги вақтларда ҳам,илми, фиқҳи, тақвоси ва тафаккурининг кенглиги билан эътироф қилинган. Шундай эъйирпфнинг энг машҳурлари қуидагилар:
Шаъроний: “У имомларнинг улуғи,мазҳаб тузишда энг пешқадам,Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳа санад жиҳатидан энг яқин бўлиб,энг улуғ тобеинларнинг амалларига гувоҳдир”
Абу Бакр Касоний: “Абу Ҳанифа саҳиҳ деҳан ҳадисга ҳеч ким таъна қила олмайди. У зот ҳадис мунаққидларидан бўлган. Унинг мазҳабида ҳадис муқаддам қилинади. Гарчи оҳад(битта санадли) ҳадис бўлса ҳам қиёсдан устун туради.”
Яхё ибн Маин: “Абу Ҳанифа ҳадис борасида ишончли бўлиб, ёдлаган ҳадисинигина ривоят қилади,ёдламаганини айтмайди.”
Фузайл ибн Иёз:”Абу Ҳанифа фиқҳда таниқли,парҳезда машҳур,илмда буюк эди”.
Абу Нуайм:”Масалалар борасида чуқур денгиз мисоли эди”.
Заҳабий:”Бу имомга фиқҳ ва унинг энг нозик жиҳатлари ҳам таслимдир, бунга шак-шубҳа йўқ!. У миллат фақиҳи, Ироқ олими бўлган имомдир. У ижтиҳод имомларининг улуғларидан, таниқли имомлардан. Фиқҳ борасида унга тўхтатилган, одамлар бу борада унга боқимондадир ”.
Мулла Алий Қори: “Абу Ҳанифа ҳақидаги яхши гумон шуки, у саҳиҳ ва заиф ҳадисларни тўла эгаллаган эди”.
Язид ибн Ҳорун: “Одамлар ичида Абу Ҳанифадан кўра ақиллироқ,парҳезкорроқ,афзалроқ кимсани кўрмадим”.
Ибнул Асир Жазарий: “Абу Ҳанифа сиймоси ва унинг исломдаги ўрнига ортиқча далил шарт эмас”.
Замахшарий:”Ерга баланд тоғлар қозиқ бўлгани каби мусулмончиликка Абу Ҳанифа илмлари қозиқдир”.
Бу васфларни, у ҳақидаги таърифларни яна узоқ давом эттириш мумкин. Юқорида эса буюк олимларни Абу Ҳанифа ҳақларидаги фикрлар билан танишдинглар.Бу васфлар орқали у кишининг ислом динига қўшган улкан ҳиссасини билишлик қийин эмас.
Манбалар асосида «Кўкалдош» Ислом билим юрти
1-курс талабаси Алижонов Шерозбек тайёрлади.