SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ўзаро нафратланиш диндан эмас
14.01.2023 / Bo‘limda Maqolalar

Ўзаро нафратланиш диндан эмас

Дин ҳукмларини теран тушунган мусулмон биладики, муҳаббат, ҳамжиҳатлик, хушмуомалаликка чорлаган ислом дини ўзаро нафратланиш, узилиш, бир-биридан узоқлашишни ҳаром қилган. Чин маънода дўстлашган икки биродарни майда-чуйда ишлар ажрата олмайди. Чунки, Аллоҳ йўлидаги дўстлик арқони иккисидан бири содир этган хато туфайли узилиб кетадиган дўстлик риштасидан мустаҳкамроқдир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ азза ва жалла йўлида дўстлашиб, иккиларидан бири содир этган биринчи гуноҳ уларни ажратиб юборар экан, (ҳақиқий дўстлашишмабди). Имом Бухорий “Ал-адабул муфрад”да келтирган.

Ислом дини инсоннинг башарий табиатини эътиборсиз ташлаб, ғазаб инжиқликлари ва заифлик пайтида кечадиган ҳис-туйғулар алдовига бериб қўймади, балки бундай ҳолатларга ғазаб олови ўчиши, ҳаракат ўти сўниши мумкин бўлган муддат белгилади, низога бориб қолган икки мусулмонга бу муддатни иккиларидан бири ёки иккови сулҳ, келишув, бирдамликка қадам босишсиз ўтишини ҳаром қилди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Биродарини уч кундан ортиқ тарк қилиши, икковлари кўришиб, сўнг у ҳам, бу ҳам юз ўгириши мусулмон учун ҳалол бўлмайди. Икковларининг энг яхшиси саломни биринчи айтганидир”. Муттафақун алайҳ.

Бу ҳадисни тааммул қилган зийрак мусулмон ўз биродарини қандай сабаблар бўлишига қарамай тарк этишга эмас, балки у билан кўришишга, биринчи бўлиб салом беришга шошилади. Чунки уларнинг энг яхшиси саломни биринчи берган кишидир. Агар биродари саломига алик олса, ярашиш савобида тенг бўладилар. Агар саломига алик олмаса, салом берган киши узилиш ва тарк этиш гуноҳидан пок бўлган бўлади. Саломга алик олмагани эса гуноҳни ўзига олган бўлади. Бу ҳолат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда аниқлаштириб берилган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай деяётганларини эшитдим: “Кишига мўмин биродарини уч кундан ортиқ тарк қилиши ҳалол бўлмайди. Агар уч кун ўтса, биродари билан учрашсин, унга салом берсин. Саломига алик олса, икковлари ажрда шерик бўладилар. Агар саломига жавоб бермаса, салом берувчи тарк қилиш (гуноҳи)дан пок бўлибди”. (Имом Бухорий “Ал-адабул муфрад”да келтирган.)

Аразлашув ва тарк қилиш муддати узайган сари гуноҳ зиёда бўлиб, хато катталашиб, икки аразлашган биродар учун ваъда қилинган ваъид қаттиқлашиб бораверади. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламшундай таъкидлайдилар: “Ким биродарини бир йил тарк этса, унинг қонини тўккан кабидир”. (Имом Бухорий “Ал-адабул муфрад”да келтирган.)

Исломнинг кишилар тарбиясида тутган йўли ўзаро меҳр-муҳаббат, ўзаро яқин бўлиш, хайрихоҳлик асосига бино қилинган. Шунинг сабабидан ҳақиқий мусулмоннинг ҳаётида ўзаро нафрат, ҳасад, бир-биридан узоқлашишга ўрин йўқ. Зеро Расули акрам (сав): “Ўзаро аразлашиб кетманг, бир-бирингизга орқа ўгириб (муносабатларни бузманг), ўзаро нафратлашманг, ўзаро ҳасад қилманг. Аллоҳ буюрганидек бир–бирингизга дўст бўлинг!”, дедилар. Имом Муслим ривояти.

Ва яна: “Бадгумонликдан сақланинг (узоқ бўлинг)! Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Айбларни қидирманг ва жосуслик билан шуғулланманг. Ким ўзарга уриниб ўзаро ҳасадлашманг. Бир бирингизни ёмон кўрманг ва бир бирингизга қарши тадбир қилманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар”, дедилар. (Муттафақун алайҳ.)

Бошқа бир ҳадисни келтирамиз. “Бир бирингизга ҳасад қилманг. Нархни ошириш учун ёлғондан савдо қилманг. Бир бирингизни ёмон кўрманг. Бир бирингиздан юз ўгирманг. Бирингиз бошқанинг савдоси устига савдо қилмасин. Эй Аллоҳнинг бандалари, ўзаро дўст бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг оға инисидир. Унга зулм қилмайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди, унга ҳурматсизлик билан муомалада бўлмайди. Тақво бу ердадир (деб уч маротаба кўксиларига ишора қилдилар). Мусулмон биродарини таҳқирлаш кишининг ёмон эканига кифоя қилади. Мусулмонга ҳар бир мусулмоннинг қони, моли, обрўси ҳаромдир. Имом Муслим ривояти.

Мақталган ахлоқларни ўз ичига олган ушбу олий набавий ҳидоятни тааммул қилган мусулмон ўз биродарига нисбатан душманчиликда турмайди, илло қалбида касаллик, табиатида қўрслик, фитратида эгрилик борлар бунга парво қилмайди.

Ана энди қалби қаттиқ, насихат кор қилмайдиган, ислом йўлидан оғган, исломнинг очиқчеҳралиги ва бағрикенглидан ўзини маҳрум қилган кимсаларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишнинг охиратдаги оқибатини эслатмоқдалар, улардан Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати тўсилиши, жаннат эшиклари юзларига қараб ёпилишини айтиб огоҳлантирмоқдалар: “Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Бас, Аллоҳга ширк келтирмаган ҳар бир банда кечирилади. Илло биродари ўртасида нафрати бор кимсалар (кечирилмайди). “Бу иккисини кутиб туринглар, ярашиб олсинлар. Бу иккисини кутиб туринглар, ярашиб олсинлар. Бу иккисини кутиб туринглар, ярашиб олсинлар”, дейилади”. Имом Муслим ривояти.

Буюк саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтардилар: “Сизлар учун садақа ва рўзадан ҳам яхши амал ҳақида айтайми? Орани ислоҳ қилиш. Огоҳ бўлинг, нафрат савобни ювувчидир”. Имом Бухорий “Ал адаб ал муфрад”да келтирган.

Ушбу гаплар фикрлари ва қалб кўзлари Расулул карим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишончларида бўлган буюк саҳобий тарафидан биродарлик ва муҳаббат устига бино қилинган ушбу диннинг руҳиятига ташланган чуқур назар ҳосиласи бўлди. У киши ўзаро нафратни амални ҳабата қилувчи ва ажри савобни йўқ қилувчи деб қараяптилар. Биродари билан аразлашган мусулмон учун ўз ораларини ислоҳ қилиш садақа ва нафл рўзалардан ортиқроқ эканини тушунтирмоқдалар. Зеро, араз, гина кудуратларда бардавом қолиш мисқоллаб терган яхшиликлару ибодатларини ҳалок қила ёзиши мумкин экан. Абу Дардо розияллоҳу анҳу ушбу ҳикматли сўзларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пок суннатларидан олган эканлар: “Рўза, намоз, садақаларнинг даражасидан ҳам афзали ҳақида хабар берайми?! Саҳобалар: “Айтинг”, дейишди. У зот: “Орани ислоҳ қилиш. Албатта, орани бузиш (сочни олган каби) текисловчидир. Сочни олувчи демаяпман, балки динни олувчи (текисловчи)дир.” Имом Термизий ривояти.
Шавкат Камолов
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Xalqaro ilmiy hamkorlik: Ustozimiz xalqaro konferensiya minbarida
Xalqaro ilmiy hamkorlik: Ustozimiz xalqaro konferensiya minbarida
Abu Hayyon Andalusiyning “al-Bahrul-muhit” asarida grammatik mavzular yoritilishi
Abu Hayyon Andalusiyning “al-Bahrul-muhit” asarida grammatik mavzular yoritilishi
Zahar
Gʻisht

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP