SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Oliy himmatning xususiyatlari.
19.06.2023 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Ҳиммати паст кишининг аҳволи

Гапирадиган жонивор деб номланадиган бу инсон  – чиройли ахлоқлар билан пасткаш одатлар ва разил сифатлар билан фазилатли хислатлар орасида талашиладиган нарсадир.

Аҳмад ибн Хизравайҳ айтади: “Қалблар доим айланиб юради, ё олий бўлиб аршнинг атрофида айланади, ё паст бўлиб чуқурдаги ахлат атрофида айланади”. Баъзилар айтади: “Оқсоқнинг ҳимматининг пасайиши уни ахлат чуқурига етаклайди”.

Ибн Қоййим айтади: “Олийликдаги инсон руҳи баланд миноралар устидаги қушлар кабидир. Томоша учун боқилган қуш учиш мусобақасига боқилган қуш каби бўлолмайди”.

Инсон агар шундай иллийнга қадар кўтарилишни рад этиб зулматни танласа ва иймон нуридан нафратланса, ўзини шаҳват ботқоғига ташлаб, шу ерда ағанаб қолади. Шайтон васвасаси билан эшак каби бемаъни ишларга ўзини уради. Обрўси ер билан баробар бўлиб, оқибат сижжийнга равона бўлади. (Аллоҳ асрасин). Аллоҳ таоло айтади: “Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг қалблари бор-у, тушуна олмаслар. Кўзлари бор-у, кўра олмаслар. Қулоқлари бор-у, эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдир. Ана ўшалар ғофилдирлар”. (Аъроф сураси, 179-оят). “Кофирлар (бу дунёда) ҳузур қиладилар ва худди чорва ҳайвонлари егандай еб ичади ва дўзах уларнинг жойидир”. (Муҳаммад сураси, 12-оят).

Ҳақиқатан улар ҳайвон кабидир, ғам-ташвиши бу дунёнинг лаззати. Туянинг ғами янтоқ бўлгани каби. Ҳайвонлар эртага сўйилишини билмай, овқатларни маза қилиб еб семирганидек, кофирлар ҳам эртаси нима бўлишини унутадилар.

Кофирлар ҳайвондан ҳам ёмондир, чунки ҳайвонлар ўзларига фойдали ва зарарли нарсаларни ажратади ва эгаларига бўйсунади. Кофирлар эса бунинг акси.

Ато айтади: “Ҳайвонлар Аллоҳ таолони билади, аммо кофирлар билмайди”.

Саъд ибн Муоз (розияллоҳу анҳу) мушрикларни сифатлаб айтади: “Бир қавмни кўрдим, чорва ҳайвонларидан фарқи йўқ. Уларнинг ҳиммати фақат қорин тўйдириш ва устларига кийим кийишга етади. Бундан ҳам ажабланарлиси, бошқалар уларнинг жоҳиллигини била туриб, улар яшагандай яшашни хоҳлашидир”.

Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) айтади: “Кўп еб-ичишдан сақланинглар, чунки кўп ейиш жасадни толиқтиради, касаллик келтириб чиқаради ва намозга дангасалик пайдо қилади”. Шоир кўп ейдиган баднафс одамни сифатлаб шундай дейди. Шеър:

Қорин катта, очофат, ейверади қанча бўлса овқат.

Кунининг ярмини олса овқат, ярмини олар қазои ҳожат.

Муҳаммад ибн Ҳанафия айтади: “Ким нафсининг ҳурматини билса, дунё унинг учун арзимас нарса бўлади”.

Муҳаммад ибн Восеъга “Сиз озгина нарсага ҳам рози бўлаверасиз”-дейилганида, у киши “Дунёдан рози бўлган кишигина озига ҳам рози бўлади”-деди.

Ҳиммати паст кишилар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Дўзах аҳли беш тоифа, биринчиси; ақл-фаросатсиз ночор киши. Улар масъулиятдан қочиб уй-жой, бола-чақа қилмайдилар”.

Шоир айтади, яъни шеър: “Топилса ейман деб ўтириб олган йигитда яхшилик йўқдир. Изланган йигитга эса барака берилади”.

Ҳиммати паст кишилар кўпик кабидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида хабар бериб айтадилар: “Ҳали бошқалар сизларнинг устиларингизда тўпланаверади худди товоқдаги овқатнинг атрофига тўплангандай”. Шунда бир киши: “У кунда биз озчилик бўламизми?”-деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, аксинча сизлар кўп бўласизлар, аммо селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар. Аллоҳ таоло душманларинг қалбидан сизларга нисбатан қўрқувни олиб қўяди. Сизларнинг қалбларингга ваҳанни солиб қўяди”, дедилар. “Эй, Расулуллоҳ ваҳан нима?”-деб сўрашди. “Дунёни яхши кўриб, ўлимни ёмон кўришдир”-дедилар.

Шеърда айтилади: “Кўзимни очдим, қарадим. Кўпчиликни кўрдим, лекин ҳеч кимни кўрмадим.Улар худди яроқсиз, ташландиқ нарсага ўхшайди. Тириги ҳам, ўлиги ҳам бир хил”.

Ибн Жавзий (роҳимаҳуллоҳ) улар ҳақида айтади: “Улар нимага яратилгани, яшашдан мақсад нима эканини билишмайди. Ғам ташвиши шахсий манфаатларидир. Шу орзуларига етишса ёмон оқибатларига парво ҳам қилишмайди. Шахсий манфаати йўлида ор-номўсини ҳам аямайди. Маишат, айш-ишратни ҳамма нарсадан устун қўяди. Тижорат қилса каландимоғлик билан ҳийла-найранг қилади. Олди-берди ишларида кўзбўямачилик қилади. Касб қилиб топгани шубҳали, егани шаҳвати учун бўлади. Кечаси узоқ ухлайди, ваҳоланки кундузи ҳам улар уйқудадир. Уйғонса тўнғиздек еб-ичиш илинжида елиб югурадилар. Ўлим ҳолатида ҳам тақвонинг йўқлигига эмас балки, ҳавои-нафснинг истаклари йўқлигига афсусланади. Уларнинг бу дунёда билганлари шулардан иборат”.

Улардан бирортаси олий фазилатлар сари ҳиммати жўшиб кетса, шайтон тезда: “Ҳали тун узоқ, озгина ухлаб олгин” деб қалбини қотиради. Хатоларини тушуниб ҳимматли бўлишга ҳаракат қилса, бекорчилик, орзу-ҳавас ва нафси уни йўлдан уриб: “Сен каттами ё олам каттароқми?” деб, уни олам олдида, жуда кичкина ҳимматинг олий бўлгани билан ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан, маишатингни қилиб яшаб қол,-деган сўзлар билан васваса қилади.

Нафсининг сўзига бўйсуниб, нафс балосининг тагида эзилиб қолаверади. Нафсига қарши исён қилишга ва жиловланган ҳимматини ечишга қўрқоқлик қилади.

Шоир айтади. Яъни шеър: “Ким баланд тоғларга чиқишдан қўрқса, бир умр сойларда яшаб ўтади”.

Баъзида уни улуғликка, ҳимматини олий қилишга, қўрқувларни енгиб ўтиб, ялқовлик ва баттолликдан қутилишга ундаса, унга қуйидагича жавоб беради: яъни шеър; “Қўявер, ажалим етса шу ерда хотиржам ўларман. Бу йўлнинг машаққатларига бардошим йўқ. Чунки олий хислатларни аждарҳолар ютиб юборган”.

Уларга ўхшаган танбаллар ҳақида Ибн Қоййим шундай дейди: “Инсон диний фазилатлар, фойдали илмлар ва солиҳ амаллардан ғофил бўлишлигидан кўра ёмонроқ нарса бўлмаса керак. Ким шунақа бўлса, демак у ёввойи ва авомлардан бўлади. Улар бу дунёда яшаса, яшашида маъно йўқ, ўлса биров сўрамас, аксинча улар ўлса бу олам роҳатда бўлади. Ўлганига на осмон йиғлар ва на замин ачинар”.

Ибн Қоййим (роҳимаҳуллоҳ) илм ва онг, ҳиммат ва қасддан маҳрум бўлганлар ҳақида шундай дейди: “Уларни сифатлаб Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳнинг ҳузурида энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганларидир”. (Анфол сураси, 22-оят). “Ёки сиз уларнинг кўплари тинглай олади ё англай олади, деб ҳисоблайсизми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар». (Фурқон сураси, 44-оят). “Албатта, сиз ўликларга эшиттира олмайсиз, ва карларга ҳам чақириқни эшиттира олмайсиз”. (Намл сураси, 80-оят). “Сиз қабрлардаги кишиларга эшиттира олмайсиз”. (Фотир сураси, 22-оят).

Бу тоифа одамлар халойиқнинг энг ёмонидир. Ошга тушган пашшадай ҳамманинг кўнглини хира қилар, улар билан дўст бўлсанг иснодга қоласан. Улар дунёни юзаки билар, охират ҳақида мутлақо ғафлатдадир. Бу дунёда билганлари на фойдаси бор ва на зарари. Гапирса фақат ҳавои нафс ҳақида илмсиз гапирар. Иймон ҳақида гапирилса тоғутларга иймон келтиради. Аллоҳдан бошқа фойда ҳам зарар ҳам беролмайдиган нарсаларга ибодат қилади. Ҳақни синдириш учун ботил нарсалар билан тортишиб юради. Ҳукм чиқариш керак бўлганда жоҳилият ҳукмларини хоҳлашади ва: “Албатта, биз ислоҳ қилувчилармиз”, дейишади. Огоҳ бўлинг, аслида, ана ўшалар фасодчилардир. Лекин ўзлари сезмайдилар. Бу тоифа инсон суратидаги шайтонлардир. Худди эшак, ит ва бўри каби ҳаёт кечирарлар.

Шоир айтади, яъни шеър: “Сурат-у пўстлоқлар сени алдаб қўймасин. Ўнтадан тўққизтаси ҳўкиз кабидир. Улар худди сидр дарахтига ўхшайди, кўриниши чиройли-ю аммо мева бермайди”.

Бундан ҳам чиройли таърифни Аллоҳ таоло айтади: “Ва агар уларни кўрсанг, жисмлари сени ажаблантирар ва агар гапирсалар, гапларига қулоқ соларсан. Улар худди суяб қўйилган ходага ўхшарлар”. (Мунофиқун сураси,4-оят).

Бу тоифадаги одамларнинг олимларини шоир қуйидагича сифатлайди: яъни шеър; “Улар юк ташувчи туялар кабидир. Гарданига нималар юкланганини билмайди. Туялар ҳам устига ортилган юкнинг нима эканини билмаганидек”.

Бундан-да лўнда, чиройли ва фасоҳатли сўзни Аллоҳ таоло айтади: “Устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас”. (Жума сураси, 5-оят).

What you can read next

Бошлиқ бўлишни яхши кўриш билан динда имом бўлишни яхши кўриш орасидаги фарқ.
Бошлиқ бўлишни яхши кўриш билан динда имом бўлишни яхши кўриш орасидаги фарқ.
АШУРО КУНИ АҲЛИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ ҲАДИСИ ҲАҚИДА
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш ҳадиси ҳақида
Ham ulugʻ bobomizga ehtirom, ham ilmga ragʻbat
Ham ulugʻ bobomizga ehtirom, ham ilmga ragʻbat

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP