SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Абу Ҳафс Кабир Бухорий
16.06.2021 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yurtimiz allomalari

Абу Ҳафс Кабир Бухорий

Абу Ҳафс   Аҳмад ибн Ҳафс ибн ал-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий роҳ.а. буюк фақиҳ, улкан аллома, валиюллоҳ Мовороуннаҳр уламоларининг устози эдилар. Ҳазратнинг исмлари Саййид Аҳмаддир. Улкан олимликлари боис у кишига “Кабир” куняси берилган. Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. соҳибкаромат авлиё ҳам бўлганлар, у зоти шариф ҳузурларига қанақа муаммо, ҳожат билан борилса, муаммони ҳал қилганлар. У кишининг ҳонақоҳларига олиб борувчи йўл “Ҳақроҳ”-ҳақиқатни топиш йўли деб номланган. 

Ҳожа “Имоми Ҳожатбарор” деб номланишларига сабаб, Бухорода энг биринчи “Ҳожи акбар” бўлганлар. Имом Шофеъий роҳ.а. Абу Ҳанифа роҳ.а.нинг таърифларида: » Одамлар фиқҳда у зотнинг боқимандаларидир » деганларидек, Бухоронинг барча олимлари ҳам  Абу Ҳафс Кабир роҳ.а.нинг олдиларида бутун умр қарздордирлар. Чунки буюк муҳаддис, ҳадис илмининг пешвоси  бўлмиш Имом Бухорий роҳ.а. у кишининг шогирдларидан бўлиб, жуда кўп Бухоронинг олимлари бу кишининг қўл остларида  таҳсил олишган.

Ўша замонда Абу Ҳафс номли уламолар кўп бўлганлиги сабабли Аҳмад ибн Ҳафс Ҳазратлари Абу Ҳафс Кабир деб номландилар.

Аҳмад ибн Ҳафс ал-Бухорий роҳ.а. 150 ҳижрий йили (767 м.й) Бухоро шаҳрининг Фагсодара маҳалласида туғилиб 216 ҳижрий йили (832 м.й) ўша эрда вафот этган. Ҳозирги Ҳазрати Имом мавзеъида дафн этилган. Шофиркон тумани Шўробод  қишлоғда ҳам Ҳожатбарор зиёратгоҳлари бор.

Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. Бағдодга бориб, у ернинг буюк алломаси Имом Муҳаммад ибн Хасан Шайбоний роҳ.а. билан учрашадилар ва у зотдан дарс ола бошлайдилар. Ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўзлаштириб, бошқа диний илмларда камол даражасига етгандан кейин она шаҳарлари Бухорога қайтиб келадилар. Бухоро вилоятида у зотга тенг бирор киши бўлган эмас. У зот Бухоронинг мутааххир олимлар жумласидан бўлиб ҳам зоҳид, ҳам олим эди. Бухоро у зот туфайли «Қуббат – ул Ислом » (Ислом динининг гумбази) деб аталган.

Ҳазрат Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. илму-фазлларини юқори баҳолаб, у кишига            “Муаллиму Ислом”  яъни ислом илмининг муаллими номи берилгандир.  Абу Ҳафс Кабир фиқҳ илми ривожига улкан ҳисса қўшган, Ҳанафий мазҳабини Ўрта осиёда ёйилишига буюк хизматлар қилганлар. Бухоро аҳолисининг илмли бўлишига, Бухорода илм кенг тарқалиши ва имомлар, уламолар-нинг хурматли бўлишларига у киши сабаб бўлган.

Самонийнинг айтишича, Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. кўпгина фақиҳларни тарбиялаб камолга етиштирган. Улар Ҳарожир деган қишлоқда бўлишган экан. Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. ҳанафий мазҳаби асосида фиқҳнинг Мовароуннаҳрда тарқалишида жонбозлик кўрсатган бўлсалар, у зотнинг оилалари, хусусан, ўғиллари Абдуллоҳнинг бу борада хизмати буйўқ бўлган. Шунинг учун ҳам уни Абу Ҳафс Сағир, яъни кичиҳ Абу Ҳафс деб аташган.

Абу Ҳафс Кабир роҳ.а.нинг шуҳрати бутун Бухорога, қолаверса, бутун ислом оламига тарқалади, хатто, араб   диёри олимлари бирор масаланинг жавобини топишда қийналиб қолишса, Бухорога Абу Ҳафс Кабир роҳ.а.нинг олдига бир кишини юбориб, ўша масаланинг ечимини билиб олишарди.

Наршахийнинг айтишларича, хожилар карвони келаётганида, карвондан бир киши Абу Ҳафс Кабирнинг ёнига келиб, ундан масала сўраган экан. Абу Ҳафс Кабир хайратланиб : «Ўзинг-ку Ироқдан келаяпсан, нима  учун Ироқ  олимларидан сўрамадинг» деб сўраса, у олим эса: «Бу масалада Ироқ олимлари билан мунозара қилдим, лекин улар жавоб бера олмадилар ва менга Бухорога бориб, бу масалани Абу Ҳафс Кабирдан ёки унинг фарзандларидан сурагин, улар сенга бу масаланинг жавобини айтишади дейишди»,Ана шундан кейин Абу Ҳафс Кабир уларнинг масъаласининг жавобини  айтар эканлар.      

Ҳожа Имом Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. бир кеча – кундузда Қуръонни икки марта

хатм қилар ва шу билан бирга, одамларга илм ўргатар эди. У кексайиб заифлашгач,

Қуръонни бир марта хатм қиладиган бўлди.Яна ҳам  заифлашиб колгач, то дунёдан ўтгунга қадар, бир кеча – кундузда Қуръоннинг ярмини ўқийдиган бўлди.  Нақлларга кўра , Абу Ҳафс Кабир  роҳ.а. Имом ал Бухорий роҳ.а.га сабоқ берганлар.

У зотнинг вафотлари икки юз ўн еттинчи йил (мелодий 832 йил) эди. Қабрлари дарвозаи Навда, дуо қабул бўладиган жой деб машҳур. У тепаликни Ҳожа Имом Абу Ҳафс Кабир тепалиги дейдилар. У ерда масжидлар ва ибодатхонлар бўлиб, ҳамиша мужовирлар келиб турардилар. Халқ унинмг гўри тупроғини табаррук деб билади. У жойни “Ҳақроҳ дарвозаси” дейилишига сабаб шуки, одамлар ўша ерда, марҳум Ҳожа Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. ҳузурларига келиб фатво олар эдилар ва бу фатвони ҳақ деб билар эдилар ва шу жиҳатдан улар ҳақроҳни “ҳақ” деб атаганлар.

Собиқ иттифоқ замонида хонақоҳ жамоа хўжалигининг омборхонасига айлантирилди. Ҳовузнинг  мармар  тошларини  раҳбарларидан  бири  уғирлаб, ўзига  кошона  қурди. Андак фурсатдан кейин унинг кошонаси олинди, чунки у жиноят билан қўлга тушган эди. Кошона болалар боғчасига айлантирилди. Абу Ҳафс зиёратгоҳларидаги қудуқ оғзига қулф урилди. Зиёратга келиш  таъқиқланди.

Мустақиллик  шарофати  билан  хонақоҳ,  ҳовуз,  ҳужра,  миноралар  таъмирланиб, асил ҳолига келтирилди. Ҳонақоҳ намозхонлар ихтиёрига берилди. 

Абу Ҳафс Кабир роҳ.а.нинг қибла томонларида Абу Ҳафс Кабир роҳ.а.нинг ўғиллари олиму боамал Абу Абдуллоҳ Моризий роҳ.а. жойлашган . Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. қабрларининг кун чиқар томонида эса шогирдлари дафн қилинган эди.

Ҳазрат Абу Ҳафс Кабир роҳ.а.нинг мозорлари Бухородаги энг қадимий мозорларидан биридир. Бу мозористонда подшоҳлар, шунингдек, авлиё, алломалар дафн қилинган. Наршахийнинг ёзишларича, Афросиёбнинг ҳам қабри Абу Ҳафс Кабир роҳ.а. кўмилган тепалик ёнидаги тепаликда бўлган. Лекин йиллар ўтиши билан у тепалик йўқотилган. Ҳазрати Биби Зудмурод, Ҳазрати Ҳожа Ҳилол, Ҳазрати Ҳожа Давлат, Нақшбандхон ва бошқа-ларнинг жасадлари мазкур мозористонда кўмилгандир.

Абу Ҳафс Кабир роҳ.а.нинг нафақат ўзлари, балки аҳли оилалари ва фарзандлари ҳам илмли эди. Шунинг учун у зот уйларининг олдидаги шаҳар дарвозаси «Дарвозаи хақроҳ» (хақ йўл дарвозаси) деб номланган эди.

Имом Абу Ҳафси Кабир роҳ.а. Мовароуннаҳрга фиқҳ илмини сир – синоатлари билан келтиришликка мушарраф бўлганлар. Аллоҳ таоло ҳар бир асрда ер юзини ислоҳ қиладиган олимларини юборганидек Имом Абу Ҳафси Кабир роҳ.а. яшаб ўтган замонннинг мужаддиди сифатида тасниф этилган. Бу зотнинг бизгача етиб келган улкан асарлари ҳозирги пайтда биз, яъни аҳли сунна вал жамоа  мазҳабидаги мусулмонлар  учун  айни  муддаодир.

Бизга маълумки Бухоро ўз бағридан бутун ислом олами учун фойда келтирадиган алломалар этиштириб берганлиги боис бир қанча улуғ номлар билан тилга олинган. Жумладан Бухорои Шариф, Баҳрул Улум, қуббатул Исломдеган юксак маънодаги номлар билан аталган.

Қуббатул Ислом – айнан мана шу баҳо Имом Абу Ҳафси Кабир роҳ.а.нинг жидду жаҳдлари билан Бухоро шаҳрига берилган унвондир.

Суюндиков Суннатилло,
4-курс талабаси

What you can read next

Жория ҳадисининг талқинида мазҳабларга бўлиниш
Жория ҳадисининг талқинида мазҳабларга бўлиниш
“Масжидул Ақсо”
“Масжидул Ақсо”
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ АҲАМИЯТИ. -Мазҳабга эргашиш вожиб
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШНИНГ АҲАМИЯТИ. -Мазҳабга эргашиш вожиб

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP