Гуноҳи кабира деб айтилган зино ҳақида батафсил гапирадиган бўлсак, авваламбор зино ҳақида Қуръони Каримга ва ҳадиси шарифларга тўхталмоқлик лозим. Жумладан Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтадики:
“Зинога яқинлашманглар! Чунки бу бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир” (Исро сураси 37-оят).
Зино инсонларга ва инсоният қадриятига улкан зарарлар келтирувчи разолат бўлгани учун ҳам, Аллоҳ таоло бундай ишдан огоҳлантириб ундан йироқ бўлишга даъват қилмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳисаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам, зино қабиҳ амал эканлигини билишимиз муқаррар. Расулуллоҳ солаллаллоҳу алайҳи васаллам марҳ матқилиб айтадилар: Анас (р.а) дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта иймон ёпинчиқдир. Аллоҳ хоҳлаган кишисига уни ёпинчиқ қилиб қўяди. Агар тавба қилса Аллоҳ таоло унга иймон ёпинчиғини қайтариб беради.”
Иймон инсонни мўминлигининг асосий шартларидан биридир. Бас, шундай экан ҳар бир киши ўз иймонида мустаҳкам бўлиши керак. Инсон зино қилган вақтда ундан иймон ёпинчиғи ундан кўтарилади деб Расулуллоҳ марҳамат қилганлар. Демак иймон нурини зайифлаштирувчи ва унга путур етказувчи нарсалардан бири зино эканлигини англаб олиш қийин бўлмайди.
Баъзи уламолар айтадила қавлларга қараганда зинодан бўлган болаларнинг аксари бузуқ, ўғри ва каззоб бўлиб етишади дейилади. Бу валади зиноларнинг буҳолга тушишига албатта ота-оналари сабабчидирлар. Бундай ота-оналар ўзманфаатлари ва ҳирсларини қондириш йўлида қилган ишлари ўзларига ҳам ва унинг натижасида дунёга келадиган фарзандларининг ҳаётига улкан фожиаларни олиб киришларини наҳотки билмасалар. Аллоҳ бундайларни ўзкаломида айтгани каби жазога муқаррар қилажаклар. Аллоҳ таоло ўзининг каломида бандаларини қуйидагича огоҳлантиради:
“Албатта, иймон келтирган кишилар ўртасида ёмон гаплар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. (Ҳамма нарсани) Аллоҳ билур, сизлар эса билмассиз”.
Аллоҳ таоло бузуқлик ва фаҳш ишларни тарқалишини хоҳлайдиган ва тарқалишига сабаб бўладиганларни дунёда ҳам охиратда ҳам аламли азобга дучор бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Бунга ўхшаган огоҳлантирувчи оятлар Қуръони Каримнинг бир қанча жойида келган. Фаҳш ишлардан қочган кишининг фазилати ҳақида ҳадиси шарифда шундай келади: Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қиладилар:
“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳ таолога ўзининг соясидан бўлак соя бўлмайдиган куни, яъни қиёмат куни қуйидаги етти тоифани ўз соясига олур одил имомни (одил раҳбарни), Аллоҳ таолога ибодат қилиб вояга етган йигитни, хилватда Аллоҳ таолони ёд этиб кўзи жиққа ёшга тўлган кишини, қалби доимо масжид билан боғлиқ бўлган кишини, Аллоҳ таолонинг деб бир-бирига муҳаббат қўйган икки мўмин кишини мансабдор гўзал аёл зинога даъват қилганда”, “ Мен Аллоҳ таолодан қўрқаман!” деб айтган кишини ҳамда садақа қилса, садақа қилганини яширган, ҳатто ўнг қўли нима иш қилганини чап қўлига билдирмаган кишини деб марҳамат қилдилар. (Муттафақун алайҳ)
Яна Расулуллоҳ айтадиларки (Саҳл ибн саъд –Саъидий ривояти): “Кимки икки оёғи орасидаги ва икки жағи орасидаги аъзоларини сақласа, мен ҳам унга жаннатнинг кафолатини бераман!” –деганлар.
Расулуллоҳнинг икки оёғи орасидаги аъзоси дейишларидан мақсад жинсий аъзолари (закар, фарж) тушинилади, икки жағи деганда тилни назарда тутганлар. Киши бу аъзоларини фаҳш зино бузуқ, гапларни гапириш, ёлғон, ғийбат, тухматдан ва шукаби салбий ишлардан сақласа, унга жаннатни башорат беришларини тушиниш керак бўлади. Ҳақиқатдан ҳам эътибор бериб қарайдиган бўлсак, ҳар қандай ғайри оддий ишлар шу аъзолар орқали амалга оширилади. Бас шундай экан биз бандалар оддий деб ўйлаган ишлар ҳам бизга жавоб беришга мушкулотлар туғдиришини таҳлил қилиб кўришлигимиз лозим бўлади. Ана шунда Аллоҳнинг наҳийларидан сақланган бўламиз. Акс ҳолда нима бўлиши барчамизга маълум. Аллоҳ таолога ўзбандаларига ҳеч қачон ёмолик раво кўрмайди аксинча доимо ҳидоятни ирода қилади.
Аҳмадисаев Муродилла,
4-курс талабаси






