SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида давра суҳбати
11.12.2020 / Bo‘limda Yangiliklar

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида давра суҳбати

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 11 декабр куни билим юрти мудир ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва талабалар иштирокида “Марказий Осиёдаги барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган экстремистик ва террорчи ташкилотлар, уларнинг фаолият услублари” мавзусида тадбир ташкил этилди.  Тадбирга Ўзбекистон Халқаро ислом академияси илмий ходими, Тошкент ислом институти мутахассиси Жахонгир Мелиқўзиев таклиф этилди.

Тадбирни  кириш сўзи билан билим юрти мудир ўринбосари А.Ғаниев очиб берди, мавзу юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди ва сўз навбатини маърузачи Ж.Мелиқўзиевга берди.

Маърузачи ўз маърузасида кейинги йилларда дунёнинг турли нуқталарида, хусусан, мусулмон мамлакатларида экстремистик ва террористик ташкилотлар фаолиятининг кучайиши кузатилаётганлиги, мутаассиб кучлар томонидан муқаддас ислом дини таълимотини сохталаштириш ва ғаразли манфаатлари йўлида оғир жиноятлар содир этилаётганлиги айтиб ўтилди. Мусулмон дунёсида сиёсий ҳокимиятни эгаллаш мақсадида ислом динидан ниқоб сифатида фойдаланган ақидапараст оқимларнинг вужудга келиши шарт-шароитлари, сохта диний даъволари, молиявий манбаалари ҳамда жиноий фаолияти ҳақида таҳлилий маълумотлар, мусулмон мамлакатларида экстремизм ва терроризмга қарши кураш тажрибаси, муқаддас матнлар, фатволар ҳамда  турли даврларда ижод қилган етук исломшунос олим ва уламоларнинг асарларида мутаассиб ғояларнинг фош этилиши  ҳақида маълумотлар берилди.

Ҳозирги кунда фаолият юритаётган экстремистик ташкилотларнинг Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон учун  туғдираётган таҳдидлари, ғайриисломий даъволари ва бузғунчилик фаолияти, Ўзбекистоннинг  экстремизм ва терроризмга қарши кураш борасида олиб бораётган қатъий сиёсатининг моҳияти ва ҳуқуқий асослари, ақидапараст оқимларнинг бузғунчи фаолиятига қарши маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш масалалари алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, мударрислар ва талабаларни интернет тармоғидан фойдаланишда огоҳликка чақириб, ҳар хил турдаги ишончсиз, нохолис маълумотлардан фойдаланмаслик, тавсия этилмаган веб-сайтлардан умуман фойдаланмасликлари қатъий айтиб ўтилди. Талабаларнинг олдида турган энг муҳим вазифа – бу илм, таълим олишга эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтилди.

Ушбу давра суҳбати билим юртида таҳсил олаётган талабаларни турли ақидапараст оқимларнинг сохта диний ғоялари ва жамият манфаатларига зид фаолияти ҳақида чуқур билимларга, экстремистик ва террористик гуруҳларнинг жиноий моҳият-мазмунини соф исломий далиллар асосида фош этиш кўникмасига эга бўлишлигида манфаатли тадбирлардан бўлди.

Тадбир сўнггида берилган саволларга мутахассис Ж.Мелиқўзиев жавоб берди.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида давра суҳбати (1)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида давра суҳбати (2)
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида давра суҳбати (3)

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати

Tagged under: islom

What you can read next

Вақфнинг таърифи, рукн ва шартлари
Вақфнинг таърифи, рукн ва шартлари
Зайд ибн Ҳориса ва осмондан тушган фаришта
Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу
Болангиз исроф қилувчилардан бўлмасин...
Болангиз исроф қилувчилардан бўлмасин…

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP