“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳар бир ой маълум бир фанга ихтисослаштирилган бўлиб, ҳар ойда мазкур фандан очиқ дарслар ўтказиш йўлга қўйилган. Октябрь ойи “Фиқҳ фани ойлиги” муносабати билан бугун, 21-октябрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабалари учун фиқҳ фанидан “Вақфнинг таърифи, рукн ва шартлари” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Дарсни таълим муассаса катта ўқитувчиси Ҳолмўминов Жалолиддин домла олиб борди. Очиқ дарсда мадраса мудири М.Насриев ва бошқа мударрислар қатнашди. Очиқ дарс олдиндан тузилган технологик харита асосида олиб борилди. Дарсда талабаларга вақфнинг луғавий ва истилоҳий маънолари, ҳамда унинг рукн ва шартлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Дарс давомида мударрис Ж.Ҳолмўминов талабаларга мавзу юзасидан “Ақлий ҳужум” усулида саволлар бериб ўтилган дарсни мустаҳкамлади. Дарс якунида талабаларнинг дарсдаги иштироки баҳоланди ва янги дарс асосида вазифалар топширилди.


Кўкалдош матбуот хизмати





