Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор ташриф буюрди. Баҳор келиши билан бутун тирик мавжудод оламида катта ўзгаришлар юз бера бошлайди. Дарахтлар куртак чиқаришни, чумолилар инларидан чиқишни, қушлар учиб келишни бошлайди. Инсон организмида бу фаслда нима ўзгаришлар бўлади? Бугунги мақоламиз баҳор фаслидаги танамиздаги ўзгаришлар ва саломатликнинг сақлаш чора тадбирлари ҳақидадир.
Баҳор фасли таъсирида бутун қиш давомида йиғилиб, мудраб ётган хилтларнинг эриши, уйғониши, ғалаёни, уларнинг худди дарахт куртаклари сингари танамизнинг у ёги бу қисмидан ҳар хил касаллик шаклларда куртаклаб чиқиши кузатилади.
Баҳор фаслида қон олдириш ва сурги қилиш тадбирларига киришиш соғлиқнинг сақлашга мухтож бўлган кишига лозим ва айни фурсатики, қони кўпайган ва хилтлар эриб, пишиб, етилган замондир. Бинобарин соғлиқнинг сақлаш учун табиблар баҳор фаслида танқия( тозаланишни) буюрганлар, шунда хилтларнинг кўпайишидан юз бериши мумкин бўлган касалликларнинг зараридан омонлик хосил бўлади. Танқиянинг аксарят мизожларга мувофиқроқ ва осонроғи албатта қон олдириш ва сурги қилишдир.
Баҳорда баданни қиздирадиган ва хўлликнинг зиёда қиладиган нарсалардан пархез қилинади. Шунда баҳор фаслининг табиатига ёрдам бериб, унинг таъсири организмга хаддан ортиқ бўлмаслигига сабаб бўлади. Чунки баҳор фаслининг табиати баданни қизитади ва хўлликнинг зиёда қилади. Шунинг учунки табиблар бу фаслда гўштнинг кўп ейишдан ва хаммомга кўп тушишдан эхтиёт бўлишнинг зарур деб билганларки, буларнинг бари баданда харорат ва рутубатни(намликни) зиёда қилади, моддани қўзғотиб, касалликларни кучайтиради. Баҳорда латиф овқат исътемол қилиш барча тадбирлардан фойдалироқдир.
Бундай овқатларга исмалоқ, коху, кашнич ва бошқа совуқ мизожли кўкатларни қовуриб ейишга ўхшашдир.
Бу фаслда риёзат(ҳаракат,бадантарбия) мўътадил бўлмоқлиги керак. Чунки ўта ортиқча ҳаракат баданга керакли хилтларнинг эритиб тарқатиб, баданни қуритиб, боқий қолган хилтларнинг қўзғатиб, қиздириб чиритади ва баданни заиф қилади. Бу фаслдаги риёзат охиста ва давомли бўлмоғи лозимки, узоқ ва охиста ҳаракат баданни қиздирмасдан хилтларнинг тарқалишига сабаб бўлади.
Доктор: Саттаров А.И.
Табиба: Саттарова Г.К.