Ҳикоя қилинишича бир ҳокимнинг ҳузурида ҳаким ва оқил маслаҳатчиси бўлиб, қандай ҳодиса юз бермасин “иншааллоҳ яхшиликка” деган сўзини қайтараверар экан.
Бир куни ҳоким ва унинг мулозимлари таом танаввул қилишлик учун жам бўлишди. Тўсатдан ҳоким гўштни кесиш асносида қўлини кесиб олиб, қўли қонади. Ҳамма у томон ўгирилди. Улар ичида ўша оқил маслаҳатчи ҳам бор эди ва тинмай “иншааллоҳ яхшиликка, иншааллоҳ яхшиликка” деб такрорлар эди.
Бундан ҳокимнинг қаттиқ жаҳли чиқди ва “бармоғимни пичоқ кесишлигида қандай яхшилик бор? Сен аҳмоқ экансан” деди ва эсини киритиб қўйишлик учун уни зиндонбанд этишни буюрди.
Соқчилар уни зиндонга олиб кетаётган пайтда ҳам у “иншааллоҳ яхшиликка” деб такрорлар эди. Буни кўрган ҳоким “бу аҳмоқ ўзи зиндонга кетяптию яна яхшиликка дейдия!” деб токи яхшилик нима эканлигини билсин деб умрини охиригача зиндонбанд этилишини буюрди.
Оз муддатдан сўнг ов мавсуми келди ва ҳоким ўз мулозимлари билан кийик овлашликка ўрмонга борди. Кийик ўта сезгир ҳайвон. Уни овлашликка эҳтиёткорлик ва сабр керак бўлади. Ҳоким доимо унга ҳамроҳ бўладиган маслаҳатчиси зиндонда эканлиги сабабли бир ўзи ўрмонга кирди. У ерда ёлғиз кийикни кўриб қолди. У ўрмонни ичига кириб, кийикни таъқиб қилаётган бир пайтда тўсатдан ёввойи қабила одамлари келиб қолиб уни ушлаб олишди ва боғлаб қўйишди. У тинмасдан бақирар эди. Лекин мулозимлари ундан анча узоқдалиги сабабли уни ҳечбири эшитмасди.
Уни қабилага олиб келгач уни илоҳларига атаб қурбонлик қилишмоқчилигини тушиниб, тақдирга тан берди ва инсонларга подшоҳ эканлигини, куч-қувватини эслаб йиғлай бошлади. Қабила орасида тўсатдан баҳс-мунозара ва тортишув бошланди. Сўнгра уни олдига келишиб, қўл-оёғини бўшатишди ва унга “Бор жўна сени бизга керагинг йўқ!” деб айтишди.
Ҳоким бундан қаттиқ ажабланди ва “Бу мени қочаётган ҳолатимда ўлдиришингиз учун бўлган ҳийлами?” деди.
Улар:“Бизга бармоғингни кесилганлиги аниқ бўлди, бу илоҳларимизга муносиб эмас. Қурбонлик ҳар қандай айбдан холи комил бўлиши лозим”- дейишди.
Буни эшитиб ҳоким югурганча саройга қараб кета бошлади. У йўлда кетар экан маслаҳатчисини эслаган ҳолида “иншааллоҳ яхшиликка” деган гапни қайтариб, кўзларидан ёш томар эди. Етиб боргач тўғри зиндонга кириб, оқил маслаҳатчисини озод қилди ва пешонасидан ўпиб, қаттиқ кечирим сўради. Сўнгра: Мен ажойиб ҳодисага гувоҳ бўлдим. Аллоҳ ҳаётимни манашу кесилган бармоғим сабабли қутқариб қолди. Лекин менга сизни зиндонга киритишимдаги яхшиликни айта оласизми? –деди.
У: Мен сизга доимо бир ўзим ўрмонда ҳамроҳ бўлмас эдимми?- деди.
– Ҳоким: ҳа шундай ҳамроҳ бўлар эдингиз–деди.
-Маслаҳатчи: Агар мен зиндонда бўлмаганимда мени сизга қўшиб ўрмонда ушлаб олиб қурбонлик қилиш учун мени ўлдиришар эди. Чунки мени умумман айбим, камчилигим йўқ ва кесилган бармоғим ҳам йўқ –деди.
Маслаҳатчисини гапини эшитиб, ҳоким кулиб юборди ва Аллоҳ таолонинг тақдиридан ҳайратда қолиб, “ана энди ҳар бир мусибат ортида биз билмайдиган яхшиликлар бор эканлигига ишондим”- деди.
“Менга ҳаётни ўргатган қиссалар” китобидан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси Алижонов Шерозбек таржимаси






