SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Инсон ҳаёти - олий неъмат
29.08.2020 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Инсон ҳаёти – олий неъмат

Миллий қадриятларимиз бевосита ислом дини қоидалари билан озиқланган. Ислом ҳуқуқида инсоннинг яшаш ҳуқуқини таъминлаш ва муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилган. Дунёдаги ҳар бир инсон ҳаёт ҳаққи, яъни яшаш ҳуқуқига эгадир. Унга бу ҳақ, шариат таълимотига кўра, бошқа ҳуқуқлар каби Аллоҳ томонидан берилган. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг «Мулк» сурасида: «Қўлида мулк бўлган Зот улуғ, муқаддас бўлди. У барча нарсага қодирдир. У, ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди. У азиз ва ўта мағфиратлидир» – деб марҳамат қилади. Демак, Яратган инсонга ҳаёт ҳаққини бериш билан бирга, унга ҳаётдаги масъулиятини ҳам юклаган. Бу масъулият иложи борича кўпроқ яхшилик қилиш билан белгиланади.
Аввало, инсон ҳаёти борасида ғамхўрлик қилиш унинг дунёга келишидан анча олдинроқ бошланиши лозим. Бу борада юртимизда давлат томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Қатор давлат дастурлари ишлаб чиқилиб ҳаётга татбиқ этилганки, уларнинг бош мақсади она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, болалар ўлимини олдини олиш ва соғлом авлодни тарбиялаш учун ижтимоий шароитлар яратиб беради.
Ислом динида ҳам ҳар қандай инсоннинг ҳаёти ўта қадрли бўлганидан болаларга нисбатан қотилликни амалга ошириш энг оғир жиноят деб баҳоланади. Ўз роҳатини кўзлаб аёлларни жони бор ҳомиласини олдириб ташлашга мажбурлаш, худди жоҳилият даврида гўдак қизларни тириклайин кўмиб ташлаш жиноятининг кичик бир кўриниши кабидир. Зеро, Аллоҳ таоло: «(Эй инсонлар), болаларингизни йўқчиликдан қўрқиб ўлдирмангизлар, уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ўзимиз ризқ берурмиз. Уларни ўлдирмоқ, шак-шубҳасиз, катта хатодир» – деб Исро сурасидаги оят билан бундай қотилликни таъқиқлайди.
Инсон ҳаётига суиқасд қилиш ҳам энг оғир гуноҳ эканлиги ислом манбаларида таъкидланади. Жумладан, Аллоҳ таоло «Моида» сурасида: «Албатта, ким одам ўлдирмаган ва ер юзида фасод қилмаган бир жонни ўлдирса, худди барча одамларни ўлдиргандекдир», дейди.
Ислом дини манбаларида келтирилишича, бир инсоннинг ҳаётига тажовуз қилиб, уни ўлдиришга журъат этган одам бутун инсониятни ўлдиргандек бўлади. Чунки, у инсонлик ҳуқуқини поймол этади.
Дарҳақиқат, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи шахснинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади ва унинг бу бойликлардан маҳрум этилиши ёки уларга шикаст етказилиши шахс учун фожиадир. Зеро, ҳар бир инсон ёшидан, унинг соғлиғи ёки яшаш қобилятидан қатъий назар унинг ҳаёти жиноят қонуни билан қўриқланади. Шу сабабли чақалоқ, кекса, соғлом ёки касал одамни ҳаётдан маҳрум қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракат одам ўлдириш, деб тан олинади.
Ислом динида бировни ўлдириш қанчалик оғир жиноят деб тан олиниши билан бирга ўзини ўзи ўлдириш ҳам шунчалик гуноҳ деб огоҳлантирилган.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай хитоб қилади: «Ўзингиз ўзингизни ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизга раҳмдилдир. Ким буни душманлик ва зулм йўли ила қилса, албатта, уни дўзахга киргизурмиз. Ва бундоқ қилиш Аллоҳ учун осондир» (29-30-оятлар).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзини темир асбоб билан ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадул абад ўша темир асбобини қўлида тутиб, ўз қорнига уриб туради. Ким ўзини ўзи тоғдан ташлаб ўлдирса, жаҳаннам оташи ичида ҳам ўзини абадул абад тоғдан ташлаб туради»-деганлар.
Ислом тарихи ҳақидаги манбаларни кўздан кечирганимизда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини ўзи ўлдирганга жаноза намозини ҳам ўқимаганларига гувоҳ бўламиз. Аллоҳ берган улуғ инъом — ҳаёт неъматига, буюк инсоний ҳуқуқлардан бўлган ҳаёт ҳаққига ношукур бўлган, уни оёқ ости қилган нобакор шахсга бундан ортиқ жазо бўлмаса керак.
Бундан ташқари, ислом таълимотида нафақат ўзини ўлдириш, балки, ўзига ўзи ўлим тилаш ҳам маън қилинган. Ўзига ўлим тилаган саҳобийлардан бири Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳуга Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй амаки, ўлим тилама, агар сен яхши бўлсанг, ўлиминг орқага сурилиб яхшилигингга яхшилик зиёда бўлгани сен учун яхшидир. Агар ёмон бўлсанг, ўлиминг орқага сурилиб ёмонлигингдан қайтсанг, сен учун яхшидир. Бас, ўлимни тилама»-деганлар».
Демак, инсон умри қадрли, унга ҳеч кимнинг тажовуз қилишга ҳаққи йўқ. Бунинг исботини оят ва ҳадис ҳамда замонавий қонунчиликда ҳам кўришимиз мумкин.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудир ўринбосари А.Ғаниев

What you can read next

07 26 12 07 25
Қурбонлик фазилати – 1
Ёлғон ва миш-мишларга ишонманг!
Ёлғон ва миш-мишларга ишонманг!
Nafs tarbiyasi va ichki muvozanat: Xudbinlikdan maʼnaviy yetukliksari

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP