Кўпчилик рус ва Европа олимлар Амир Темурни “саводсиз”, деб ёзиб келганлар ва бу гап кўпчиликнинг назарида “ҳақиқат”дек ўрнашиб қолган. Аммо кейинги текширувлар шуни аниқладики, Амир Темур ўз замонасининг ўқимишли ва уқувли ҳукумдорлардан бўлганлиги аниқланди. Дарҳақиқат, Амир Темур мамлакатни ривожлантиришда илму фаннинг аҳамияти беқиёс эканлигини яҳши тушунган ҳукмдор бўлиб, олиму уламоларга эҳтиром билан қараган. Зеро Амир Темурнинг ўзи ҳам тиббиёт, математика, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмидан яхшигина хабардор бўлган. “Темурномада” Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида шундай дейилади:
“Амир Муҳаммад Тарағай баҳодир ўз замонасининг анъаналарига кўра, ўғлига от миниш, ов қилиш, хат-савод чиқариш ҳамда ислом аҳкомларини ўргатувчи мураббийлар тайинлади. Шунинг натижаси ўлароқ ёш Темур етти ёшидаёқ мадрасага ўқишга берилади. У мадрасага келганида алифбодан мукаммал хабардор бўлган, ўз она тили – турк тилидан ташқари форс тилини ҳам мукаммал эгаллаган эди”.
Амир Темур билан юзма-юз суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи, тарихшунос олим Ибн Халдуннинг таъкидлашича:
“Жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихини чуқур ўрганган, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг энг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштира олган зот экан”.
Шунингдек Шарафуддин Али Язиднинг таъкидлашича, Амир Темурнинг бош девонида “Манзумайи турк” номли асар тузулган бўлиб, мазкур асарнинг ёзилиш жараёнида унинг ҳар бир парчасини шахсан Амир Темурнинг ўзи неча марталаб ўқиб чиққан, баъзи жойларни тузатиб таҳрир қилган. Қўшимча далиллар зарур бўлиб қолганида эса, воқеа содир бўлган жойларга махсус одамлар юбориб аниқлаттирган ҳамда воқеаларнинг тўғри, давомий тартибда ва тарихий хақиқатга мос равишда ёритилишини талаб қилган. Ана шундай шахсни “саводсиз”, деб бўладими!?
“Темурийлар шажараси” китоби асосида 2 Б гуруҳ талабаси Содиқов Бобур тайёрлади.






