SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
НАЖМИДДИН КУБРО – ВАТАНПАРВАРЛИК ТИМСОЛИ
18.01.2022 / Bo‘limda Maqolalar

Нажмиддин Кубро – ватанпарварлик тимсоли

Ота диёримиз бугунги ёруғ кунларга етиб келгунча “гоғ комронлиғ, гоҳ нотавонлиғ” кўрди. Ўз эрки қўлида бўлган кезлар ота-боболаримиз илм-фан осмонида ёрқин юлдуз мисол порладилар. Босқинлар туфайли эрк байроғи пастлаган даврларда ҳам ўқиб-изланишдан, миллат қайғусида ёниб-куйишдан бир он тўхтамадилар. Шундай табаррук сиймоларнинг энг олдинги сафида Нажмиддин Кубро роҳимаҳуллоҳ турадики, – у кишидан қолган илмий мероснинг нечоғлик қийматли экани алоҳида мавзу, – мўғуллар истибдодига қарши курашда кўрсатган матонатининг ўзи биз, авлодларга юксак ибрат, ватанпарварлик намунаси бўла олади.

Тарихчиларнинг қайд этишича, бу аждодимизнинг тўлиқ исмлари Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал-Хоразмий ал-Хивақий бўлиб (ҳижрий 540 – 614 йиллар), тазкира китобларида  у кишининг Абул Жанноб куняси ва Нажмиддин ал-Кубро лақаби зикр этиб ўтилган. Шариат ва тариқат имоми, зоҳид, валийтарош, етук олим ва муфассир сифатида тарихда из қолдирган бобокалонимиз нима учун “Нажмиддин ал-Кубро” лақаби билан машҳур бўлганини Алишер Навоий ҳазратлари ўзининг “Насойиму-л-муҳаббат” номли асарида изоҳлаб ўтган. Унга кўра, шариат ва тасаввуф илмларида замонасининг пешқадам олими бўлганлиги, баҳс ва мунозараларда рақибларига катта ташвиш келтирганлиги туфайли аҳли илм орасида у кишини “الطامة الكبرى”  (“ат-Томмату-л-Кубро” – “Катта фалокат”) деган лақаб билан аташ урф бўлади. Кейинчалик тилга енгил бўлиш эътиборидан “الطامة” сўзи тушириб қолдирилиб, “Нажмиддин ал-Кубро” шакли сақланиб қолган.

Нажмиддин Кубро роҳимаҳуллоҳ аҳли сунна вал-жамоа эътиқодида бўлиб, фиқҳий жиҳатдан шофеъий мазҳабини тутган эди. Тафсир, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмларида кўплаб устозлардан илм олган. Жумладан, Абу Муҳаммад Рўзбеҳон, Ибн Аср, Аммор ибн Ёсир Шайбоний, Фахриддин Розий ва бошқа кўплаб уламолардан дарс олган. Ўзи ҳам минглаб шогирдлар тарбиялади, хусусан, Сайфиддин Бохарзий, Маждуддин Бағдодий, Нажмиддин Доя, Саъдиддин Ҳамавий каби етук олимлар шайх Нажмиддин Кубронинг хос муридларидан бўлишган.

Нажмиддин Кубро ҳазратлари Ватан учун жон фидо қилиб, сўнгги нафасигача унинг ҳимоясида собит турган эди. Ислом тарихида ўзининг аламли доғларини қолдирган мўғуллар босқини ҳақида тарихчи Ибн Аммод қуйидагиларни қайд этади. Хоразмни истило қилишдан аввал Чингизхон Нажмиддин Куброга илтимос билан элчи йўллайди: “Мен Хоразмни босиб олиб, аҳолисини қатлиом қилмоқчиман. Сиз оила аъзоларингиз билан шаҳарни тарк этиб, хоҳлаган томонингизга кетишингиз мумкин”. Ватанпарвар Шайх ҳазратлари Чингизхонга шундай жавоб қайтаради: “Менинг умрим шу тупроқда кечди. Шу халқ билан бирга ҳаётнинг бутун аччиқ-чучугини тотдим. Энди унинг бошига оғир кун тушганида ташлаб кетиш мардликдан эмас!” Нажмиддин Кубро муридларини юртларига жўнатиб, ўзи шаҳар мудофаасига отланади. “Мен шу ерда шаҳид бўламан. Менга Ватанни тарк этишга рухсат йўқ!”, дея қўлига шамшир тутиб, қўйнига тош тўлдириб, ёвга пешвоз чиқади. Душманнинг бир нечтасини найза билан уриб йиқитади. Аммо дайди ўқлардан бири Шайхнинг кўкрагига санчилади. Шаҳид бўлаётган вақтда ҳам Нажмиддин Кубро душман қўлидан байроғини тортиб олиб, шу даражада маҳкам ушлайдики, ўн киши булиб ҳам унинг қўлидан байроқни олишолмагач, Шайхнинг бармоқларини кесиб ташлашади. Мазкур воқеа тилдан-тилга ўтиб, афсонага айланиб, Ватан ҳимояси йўлида барча халқлар учун гўзал ибрат намунасига айланди.

Нажмиддин Кубро роҳимаҳуллоҳнинг бу жасоратини мавлоно Жалолиддин Румий олқишлар экан: “Биз бир ориқ эчкини дунё деб билган назари паст қашшоклар қавмидан эмас, балки қўлида эътиқод қадаҳини тутган улуғ зотлар тоифасиданмиз. Бу тоифа бир қўли билан иймоннинг холис майини сипқорса, иккинчи қўли билан кофирлар байроғини маҳкам ушлайди», дея фахр-ифтихор ҳисларини туйган эди.

Дарҳақиқат, шайх Нажмиддин Кубро роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўли биз ёш авлодга ибрат, илмий мероси эса ғоят қимматбаҳо хазина бўлиб, уни тадқиқ этиш, ўрганиш ва келгуси авлодларга мазмун-моҳиятини етказиш асосий вазифамиз саналади. Бу зот таълиф этган асарлар қаторида “Ал-усулу-л-ъашара”, “Рисолату-с-сафийна”, “Рисолату-л-ҳоим”, тафсир илмига оид “Ат-таъвилоту-н-нажмийя”, “Фавоиҳу-д-жамол ва фавотиҳу-л-жалол” каби ўнлаб номлар учрайдики, уларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш бугунги кунимиз учун бағоят фойдали бўлади. Ёки биргина у киши асос солган “Кубравия” тариқатининг ўзи бутун мазмун-моҳияти билан инсонда юксак инсоний фазилатларни тарбиялаш билан бирга, ватанпарварлик, элпарварлик туйғуларини ҳам шакллантиришга хизмат қилади.

 Муҳаммад Содиқ Ирисмуҳаммадий,

1-босқич 102-гуруҳ талабаси

What you can read next

Zulmatdan nurgacha (8-qism) Intizorlikdan daʼvatgacha
Илмий-маърифий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишув меморандуми имзоланди
Илмий-маърифий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишув меморандуми имзоланди
Баркамол авлодни маънавий ва мафкуравий таҳдидлардан асраш.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP