Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 12 декабрдаги 01А/194-сонли буйруғига асосан қишки таътил даврида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти педагог-ўқитувчилари учун ўқув жараёнига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, замонавий педагогик технологиялар ва услублар ҳамда ихтисослик фанлари бўйича ўқув семинар ташкил этилди. Ушбу ўқув семинар 2019 йилнинг 21 декабридан 28 декабргача режалаштирилган.
“Дарс машғулотларида АКТдан самарали фойдаланиш услублари” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази мутахассиси А.Алимов томонидан информатика ўқув хонасида ташкил этилди.
Шунингдек, “Ҳадис фанини ўқитишда янги педагогик технологияларни қўллаш амалиёти” мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академияси II курс таянч доктаранти К.Мирзааҳмедов томонидан қизиқарли ва таасуротларга бой тарзда ташкил этилди.
Булардан ташқари “Таълим жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланиш” мавзусида Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педогог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти катта ўқитувчиси Х.Хакимжонова ҳамда барча махсус фанлардан таълим муассаса ўқитувчилари томонидан белгиланган режа бўйича ташкил этилиши режалаштирилган.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқув ишлари в.в.б К.Раимов










