Шу йилнинг 15 октябрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти “Фиқҳ” фани ўқитувчиси Холмўминов Жалолиддиннинг 4-а курс талабаларига “Рибонинг таърифи” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарсга билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриев, ўқув ишлар бўйича мудир ўринбосари Нодир Жалолов, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Камолиддин Раимов, билим юрти мударрисларидан Асадуллоҳ Холмурадов, Ҳуршид Бойхўрозов ва бошқалар иштирок этишди.
Ўқитувчи дасрни бошлашдан олдин ўтган дарсни талабаларга эслатди. Сўнгра ўтган мавзуни янги дарс мавзусига ўзаро боғлади. Дарс мавзусини “Мухтасарул виқоя” китоби матни асосида тайёрланган слайд орқали ёритиб, мавзуни тўлалигича очиб берди. Дарс охирида ўқитувчи мавзуга оид адабиётлар рўйхати билан талабаларни таништирди ва уйга вазифаларни эълон қилди. Дарс якунида билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриев сўз олиб, ўтказилган очиқ дарс юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ўқув ишлар бўйича
мудир ўринбосари Нодир Жалолов






