“Диний ташкилотлар ва уларнинг ҳуқуқий мақоми” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
“Кўкалдош” ўрта-махсус ислом билим юртида вояга етмаганлар ва ёшларда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва ижтимоий иллатларга қарши ҳулқ-атворни шакллантиришга қаратилган тадбирлар йўналишида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбати “Диний ташкилотлар ва уларнинг ҳуқуқий мақоми” мавзусида ўтказилди. Тадбирни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Н.Джалолов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев ва билим юрти Ҳуқуқ фани ўқитувчиси Ш.Абдулҳошимов олиб борди.





Ш.Абдулҳошимов маърузада виждон эркинлигини таъминлаш асослари, диний ташкилот ташкил этиш, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, диний ташкилотни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби, диний ташкилотнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш каби масалаларга тўҳталиб ўтди.
Тадбир сўнггида саволларга мутахассис томонидан етарлича жавоблар берилди.
А.Ғаниев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи





