
26 ноябр куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида Рабиъул аввал – Мавлид ойи муносабати билан талабалар ўртасида мусобақа тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга «Вақф» Хайрия жамоат фонди ижрочи директори Искандар Халилов, Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратов, Халқаро Ислом академияси докдоранти Каримуллоҳ Мирзаахмедов, Тошкент Ислом институти тамалиётчи талабалари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрдилар. Тадбир мударрис Жасур Кулбоевнинг Қуръон тиловати билан бошланди. Тадбирда Тошкент Ислом институти тамалиётчи талабаси Абдулла Ахунжанов бошловчилик қилди. Мусобақада 2- курс, 3-курс ва 4-курс жамоалари 7 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.
Мусобақа бошланишида «Вақф» Хайрия жамоат фонди ижрочи директори Искандар Халилов талабаларни табриклаб муфтий ҳазратларининг саломларини етказди ва мавлид ойи фазилати тўғрисида қатнашчиларга маълумотлар берди. Шу билан бирга «Вақф» Хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совғаларни топширди. Билим юрти мудири З.Мирсадиков Расулуллоҳ (сав)нинг муборак мавлидлари ҳақида маъруза қилиб берди. Асосий қисмда жамоа иштирокчилари шартларга яхши тайёргарлик кўрганликларини намойиш қилишди. Ҳар бир гуруҳ ўзларига берилган мавзуларни баён қилиб беришди. Гуруҳлар ўртасига қўйилган мантиқий саволларга ҳам қониқарли жавоблар беришди.
“Эркин ижод” деб номланган шартда талабалар ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишлари ва ёзган ўзбек тилидаги шеър, мактуб, манолог ва ҳикояларни айтиб барчани кўнглига хурсандчилик бағишлади.

Мусобақа якунида ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига биноан 4 –курс жамоаси биринчи ўринга, 3- курс жамоаси иккинчи ўринга ва 2-курс жамоаси учинчи ўринга муносиб деб топилди. Ҳар бир шарт орасида томошабинлар билан ҳам совринли саволлар ўйналди. 4-курс талабалари Тўлаганов Мурод, Исомов Ниғматилла ва 2-курс талабаси Умаров Талъатлар “энг фаол иштирокчи” совринига сазовор бўлишди. Совриндорлар ва жамоалар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудир муовини А.Ғаниев






