“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йил 15 ноябр куни “ 16 ноябр – Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Диний бағрикенглик – муқаддас туйғу” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга таклиф қилинган меҳмонлардан Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Диний ишлар бўйича қўмита таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновлар ташриф буюрдилар.Тадбирда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири З.Мирсадиков, билим юрти мударрислари ва барча талабалар қатнашдилар.Тадбирни З.Мирсадиков очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонларга сўзни берди.Б.Рустамов ва С.Шерхоновлар сўзга чиқишди.Улар мударрислар ва талабаларни байрам билан қутлаб диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ишлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида тадбир қатнашчиларига сўзлаб бердилар. Шундан сўнг тадбирга маъруза тайёрлаб келган билим юрти талабаларига навбатма навбат сўз берилди ва улар ўз маърузаларини ўқиб бердилар.
1-маъруза.”Умуминсоний бойлик”.Маърузачи: Билим юрти талабаси Икромов Шерислом
2-маъруза.”Диний бағрикенглик-тинчлик кафолати”.Маърузачи: Билим юрти талабаси Пиримқулов Нодиржон
3-маъруза.”Бағрикенглик – динлар тарихини ўрганишда муҳим омил”. Маърузачи: : Билим юрти талабаси Тешабоев Асроржон
4-маъруза. “Глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти”. Маърузачи: Билим юрти талабаси Ҳайдаров Иброҳим
5-маъруза.”Диний бағрикенглик – муқаддас туйғу”. Маърузачи: Билим юрти талабаси Аббосхонов Муҳриддин
Тадбир ниҳоясида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири З.Мирсадиков ташриф буюрган меҳмонларга ва маъруза тайёрлаб келган талабаларга миннатдорчилик билдирди ва бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ушбу тадбир қатнашувчиларида улкан таассуротлар қолдирди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






