SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида тадбир
04.09.2019 / Bo‘limda Yangiliklar

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида тадбир

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида 4 сентябр куни Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Байрамона тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири ўринбосари Акбар Дўсматов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Ҳалилов ва бошқа фахрий устозлар таклиф этилди. Тадбирда  билим юрти мударрислари, ишчи-ходимлар ва барча талабалар иштирок этдилар. Тадбир Республикамиз мадҳияси билан бошланди. Тадбирни билим юрти мудири М.Насриев кириш қисми билан очиб берди. Барчани қўшалоқ байрам билан табриклади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Ҳалиловлар ўз нутқларида мамлакатимиздаги диний эркинликлар, барча дин вакилларига бир хил шароитлар яратилгани, аждодларимиз асарлари авлодларга етказиш учун кенг кўламда ишлар олиб бораётгани айтиб ўтилди. Диний соҳада, хусусан,  диний таълим соҳасида эришилган ютуқлар бирма-бир тилга олинди. Тадбир давомида билим юртида биринчи курсга қабул қилинган талабалардан энг юқори балл тўплаган талабага рамзий маънодаги талабалик гувоҳномаси топширилди. Тадбир якунида Республикамизнинг марҳум биринчи Президенти И.А.Каримов ва мадрасада хизмат қилиб ўтган фахрий устозларни хотирлаб Қуръони карим тиловат қилинди ва уларнинг руҳи покларига бағишланиб дуолар қилинди.

Шундан сўнг барча талабалар “Мустақиллик дарси”ни ўтиш учун синфхоналарга киришди. Ушбу дарслар олдиндан тайёрланган слайдлар асосида билим юртининг барча курсларига ўтилди. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритиши учун чеккан заҳматлар айтиб ўтилди. Истиқлолнинг илк даврларида вужудга келган қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтган халқимиз аҳволи, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлидаги заҳматлари мисоллар билан слайдлар асосида ёритиб ўтилди. Истиқлол  натижасида Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан барқарор давлат даражасига етгани ва дунёда ўз обрўсига эга бўлгани таъкидланди. Охирги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларга алоҳида тўхтаб ўтилди. Диний-маърифий соҳадаги эришилган ютуқлар ҳақида маълумотлар берилди.

  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (1)
  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (2)
  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (3)
  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (4)
  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (5)
  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (6)
  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (7)
  • “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон”  шиори остида тадбир (8)

Маънавий ва маърифий масалалар бўйича                             

мудир ўринбосари                                                                          А.Ғаниев

What you can read next

Олий диний таълим муассасасига қабул эълон қилинади
Олий диний таълим муассасасига қабул эълон қилинади
Жамиятда соғлом ижтимоий муҳит барқарорлигида мотуридия таълимотининг аҳамияти
Жамиятда соғлом ижтимоий муҳит барқарорлигида мотуридия таълимотининг аҳамияти
Ҳузайлия фирқаси
Шафоатдан бебахралар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP