Махсус курс дарси бўлиб ўтди
Афсуски ҳозирда кунда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва қалтис масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу шундай йўлки унда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.

Ҳозирги кун ёшларини ушбу хатарлардан огоҳ этиш, ҳамда бундай нопок ғояларга қарши қарши талабаларда иммунитет ҳосил қилиш учун таълим муассасасамизда Махсус курс дарслари ташкил қилинган. Курснинг бугунги мавзуси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг «Аслиятни бузиб талқин қилаётган бидъатчи тоифалар ҳақида Уламолар кенгашининг ФАТВОСИ» ҳақида бўлди. Дарсни таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев олиб борди.


А.Ғаниев бугунги кунда айрим адашган тоифалар минг йиллардан бери аждодлари мусулмон бўлиб келган ва ўзлари ҳам Ислом динига амал қилиб келаётган жамиятимизни куфр диёри деб эълон қилишаётганини, ундан кейин бу ердан ҳижрат қилишга даъват қилиб, ўзларининг мақсадларига эргашган ёшларни жиҳод қилиш ва “шаҳид” бўлишга даъват қилишаётгани ҳақида талабаларга тушунчалар берди. Ҳамда, муфтий ҳазратларини чиқарган фатволарига батафсил тоҳталиб, ушбу фатво ўз ичига “такфир”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” каби тушунчалар аслиятидан бузиб талқин қилингани ҳақида ва ушбу шаръий истилоҳларни асл моҳиятини далиллар асосида ёритилгани ҳақида эканлигини тушунтириб берди.
Аллоҳ таоло халқимизни ўз ҳидоятида бардавом қилсин, Ўз йўлидан адаштирмасин!
Р.Саиджалолов
«Кўкалдош» ЎМИТМ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими






