ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
22.02.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тановул қилган таомлар (1-қисм)

Хурмо

Мазкур мева тури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам истеъмол қиладиган озуқалар ичида энг машҳуридир. Бу борада кўплаб ҳадислар келган. Бу ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа меваларга қараганда хурмони кўпроқ яхши кўриб истеъмол қилганлари аён бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида ўтирган эдик, хурмо дарахтини эти олиб келинди. Шунда у Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарахтлар ичида баракаси мусулмоннинг баракасига ўхшаши бор”, дедилар. Хурмо бўлса керак, деб ўйладим. “Эй Аллоҳнинг Расули, у хурмодир”, демоқчи ҳам бўлдим. Бундай қарасам, ўн кишининг ўнинчиси ва энг  ёшлари  эканман. Сукут сақладим.

 Бас, у Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“У хурмодир”, дедилар”. (Бухорий ривоят қилган)

Яна ўша кишидан ривоят  қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хурмо дарахти танасидан чиқадиган суюқлик, яъни ёғни еяётганларида бирга  эдим. У зот: ”Дарахтларнинг шундайлари  борки, баракаси худди мусулмон  кишининг баракасига  ўхшайди, — дедилар” (Бухорий  ривоят қилган)

Оиша розияллоҳу анҳо  айтдилар: ”Ойдан ойга қараб турардик, Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларида қозон осилмасди, емагимиз  фақат  хурмо  билан сув   бўларди”.

(Бухорий ривоят  қилган)

 Хурмонинг  фойдалари

Хурмо А витаминига  бой  бўлиб, фосфор, темир, кальций ва қанд моддалари ҳамда В1 ва В2 витаминларига  тўйинган  мева  сифатида  қадрланади. Шуни  билиш  лозимки, бир  килограмм хурмо меваси  уч минг калория қувватга эга бўлиб. Бу бир  кишининг 24 соатлик қуватти билан  тенгдир. Агар  солиштирсак, 1 кг хурмо 1 кг гўштнинг калориясига тенг ва балиқ гўштидан уч баровар кўп қувватга  эгадир.  Айнан  хурмода А витамин кўпроқлиги учун гўдак болаларнинг ўсиши ва суякларни мустаҳкам  бўлишига  ижобий  таъсир  кўрсатади, кўриш  қувватини  ошириб, кўз билан боғлиқ асаб тизими фаолиятини  яхшилайди, қулоқнинг асаб тизимларини кучайтириб, қон томирларини  юмшатади. Шунингдек, унда ичак  яллиғланиши, қувватсизлик, заифлик  ва яра касалликларига  шифолик  хусусияти  мавжуд.

Бундан  ташқари, жигар  касалликларига  фойдаси  бўлиб, лаб  ёрилиши, тери қуриши каби касалликларнинг олдини олишда  ёрдам  беради. Хурмо  бошқа мевалардан кўра фосфорга бойроқдир ҳар юз грамм хурмода қирқ грамм фосфор  мавжуд. Бу эса суяк ва тишнинг бақувват бўлишига  омил  бўлади. Унда магнезий борлиги учун саратон  касаллигидан даволанишда  асқотади. Шунингдек, рўзадор киши учун ифторлик ва саҳарликда тановул қилиш кун бўйи қувватли бўлиб юриш ва толиқмасликда кўмак беради.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом  билим юрти талабаси
3 – курс талабаси Абдулаҳадов Абдулмўъмин

Қўшимча мутолаа учун тавсия

КОНСТИТУЦИЯМИЗДА БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИНГ АКС ЭТИШИ
Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломга дарахтларнинг бўйсуниши (2)
Инсоният юлдузлари (3-қисм)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори