SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари
05.09.2018 / Bo‘limda Yangiliklar

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида 5 сентябр куни Республикамиз мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Байрамона тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси Салоҳиддин Шерхонов, юртимизда фаолият юритаётган таниқли уламолардан Тошкент шаҳар “Ваққос ота” жоме масжиди имом хатиби Устоз Фозил қори Убайдуллаев ва бошқа фахрий устозлар таклиф этилди.

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (1)

Тадбирда  билим юрти мударрислари, ишчи-ходимлар ва барча талабалар иштирок этдилар. Тадбирни билим юрти мудири в.б М.Эркаев кириш қисми билан очиб берди. Барчани қўшалоқ байрам билан табриклади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (2)

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров ва Устоз Фозил қори Убайдуллаевлар ўз нутқларида мамлакатимиздаги диний эркинликлар, барча дин вакилларига бир хил шароитлар яратилгани, аждодларимиз асарлари авлодларга етказиш учун кенг кўламда ишлар олиб бораётгани айтиб ўтилди. Диний соҳада, хусусан,  диний таълим соҳасида эришилган ютуқлар бирма-бир тилга олинди. Хусусан, яқинда ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси, янги ташкил этилаётган марказлар, таълим муассасаларни қувонч билан тилга олинди. Ҳаж ва Умра зиёратларига бориш бўйича ташкил қилинган шароитлар бошқа давлатлардан кўра анча қулай эканликлари айтиб ўтилди.

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (3)

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (4)

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (5)

Тадбир давомида билим юртида фидокорона меҳнат қилаётган мударрислар ва фаол талабалар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (6) “Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (7)

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (8)

Биринчи курсга қабул қилинган талабалардан энг юқори балл тўплаган талабага рамзий маънодаги талабалик гувоҳномаси топширилди.“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (9)

Тадбир якунида Республикамизнинг марҳум биринчи Президенти И.А.Каримов ва мадрасада хизмат қилиб ўтган фахрий устозларни хотирлаб Қуръони карим тиловат қилинди ва уларнинг руҳи покларига бағишланиб дуолар қилинди.

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (10)

Шундан сўнг барча талабалар “Мустақиллик дарси”ни ўтиш учун синфхоналарга киришди. Ушбу дарслар олдиндан тайёрланган слайдлар асосида билим юртининг барча курсларига ўтилди. Маънавият хонасига тўпланган устоз ва талабаларга “Мустақиллик дарси”ни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансуров ва билим юрти мудири в.б Мамуржон Эркаевлар ўтиб берди. Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритиши учун чеккан заҳматлар айтиб ўтилди. Истиқлолнинг илк даврларида вужудга келган қийинчиликларни матонат билан енгиб ўтган халқимиз аҳволи, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши йўлидаги заҳматлари мисоллар билан слайдлар асосида ёритиб ўтилди. Истиқлол  натижасида Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан барқарор давлат даражасига етгани ва дунёда ўз обрўсига эга бўлгани таъкидланди. Охирги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларга алоҳида тўхтаб ўтилди.

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (11) “Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (12) “Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (13) “Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (14)

“Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (15) “Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (16) “Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (17) “Кўкалдош”да 2018-2019 ўқув йили бошланиши тадбири ҳамда Мустақиллик дарслари (18)

Маънавий ва маърифий масалалар бўйича
мудир ўринбосари  А.Ғаниев

What you can read next

Mahalla – hayot maktabi: “Koʻkaldosh” bitiruvchilari dual taʼlim amaliyotida mahalla faoliyati bilan yaqindan tanishdi
Mahalla – hayot maktabi: “Koʻkaldosh” bitiruvchilari dual taʼlim amaliyotida mahalla faoliyati bilan yaqindan tanishdi
Ражаб ойини ғанимат билинг
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суворийлари
“Koʻkaldosh” oʻrta maxsus islom bilim yurtida iqtidorli talabalar taqdirlandi
“Koʻkaldosh” oʻrta maxsus islom bilim yurtida iqtidorli talabalar taqdirlandi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP