Шайхонтоҳур тумани спорт мактабида «Ғайратли кексалар» шиори остида нуронийлар ўртасида шахмат-шашка ва стол теннис бўйича Шайхонтоҳур туман босқичи ўтказилди.

Тадбирга меҳмон сифатида “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти Маънавий-маърифий ишлар бўйича мудири ўринбосари А.Ғаниев таклиф қилинди. Спорт мактаби директори уни спорт мактабида амалга оширилган ишлар билан бирма-бир таништирди. Шундан сўнг А.Ғаниев тадбирни ўз нутқи билан очиб берди.



Тадбир нуронийларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний фаолликка жалб этиш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.
Мусобақа якунда энг кучли иштирокчилар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар спорт мактаби ҳамда билим юрти томонидан тақдим этилган совғалар билан муносиб тақдирландилар.
Комилов Ихтиёр АРМ бошлиғи




