Биз биламизки инсоният тарихида энг қадимги даврлардан бошлаб “Парвардигор ” тушунчаси мавжуд бўлган. У энг олий куч эгаси, энг олий қудрат соҳиби эканлиги эканлиги эътироф этилган. Бу тушунча фақат Аллоҳга нисбатан ишлатилади. “Парвардигор” тушунчасини ўзига хослаб пайғамбарлик даъвосини худолик даъвосини қилган шахсларни кўрдик. Улардан Фиръавн , Намрут, Муқанна ва бошқаларни мисол келтиришимиз мумкин. Бундан ташқари “Хулулия”, “Сабаъия””Зимия””Шария” “Нажжория” каби фирқалардан худоликни даъво қилгн шахслар етишиб чиқди. Мазкур шахслар ташкил қилинган фирқалардан бири Сабаъиядир. Бу фирқа шиалардан ажралиб чиққан бўлиб асосчиси Абдуллоҳ ибн Саба исмли шахсдир. У асли Яман диёрининг Сано шаҳрида ясаган яҳудий миллатига мансуб кейинчалик ислом динини қабул қилган бўлиб, Ҳижоз, Басра, Куфага борди ва халифа Усмон ибн Аффон (р.а) даврида Дамашққа сафар қилди. Ботил ақидаси сабаб бу шаҳарлардан уни қувиб юборишади ва кейинчалик Мисрга боради. Халифа Усмон (р.а)га қарши кўтарилган фитнада мухолифаларга бошчилик қилади. Ривоят қилишларича Сабаъия фирқаси тарафдорларидан етмиш киши ҳазрати Али(р.а)нинг олдига бориб уни ўз тилларида худо деб атадилар. Унга сажда қилдилар. Шунда Ҳазрат Али (р.а) уларга қарата”Эй шўринг қурсин бундай қилманг мен ҳам сиздек яратилганман холос” деб айтдилар. Мазкур етмиш киши бу амалдан ўзини тиймагани учун ҳазрати Али (р.а) ўз қўл остидаги мусулмонларга узун чуқур ўра ковлатиб унга олов ташладилар . Қанбар исмли саҳобага барчасини ушлаб олиб уларни оловга ташлашни буюрдилар. Бунга жавобан Сабаъийилар “Энди биз сенинг ҳақиқаттан ҳам Худо эканлигингни билдик, зеро фақат Худогина ўт билан жазолайди” дедилар . Сабаъия фирқасининг фикрига кўра инсон ўлмайди балки унинг жони парвоз қилади. Шунингдек Ҳазрати Али (р.а) тирикдир ва булутларда яшайди ва осмонда момақалдироқ бўлиши Али (р.а) ғазабланоётганлигидан дарак берар эмиш. Бу йўлдан озганлар, адашганлар ботил эътиқотдан қайтмаганликлари учун барчалари фалокатга юз тутди.
“Кўкалдош” ўрта махсус билим юрти
1-курс талабаси Бобоқулов Феруз
Фойдаланилган манба: Ислом ва ақидапарст оқимлар






