Таълим муассасасасида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Ахборот ва мураббийлик соатлари” курслари режа асосида ташкил қилинган бўлиб талабаларнинг интеллектуал салоҳияти ошиши, уларнинг маънавий-маърифий жиҳатдан камол топишида муҳим ўрин тутмоқда.
Бугун 19 сентябрь куни таълим муассасасида “ШҲТ саммити ва Ўзбекистоннинг стратегик манфаатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғлининг ўз маърузаси билан иштирок этди.


Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Шанҳай Ҳамкорлик ташкилоти тарихи, унинг тузилмаси, аъзоларнинг ўз сафига қабул қилиш тартиби ҳақида ўз маърузасига муқаддима ясади.
Маърузачи ўткан ҳафта мамлакатимизнинг Самарқанда шаҳрида бўлиб ўтган “Шанҳай Ҳамкорлик ташкилотининг саммити” ҳақида батафсил тўҳталиб ўтди. Жумладан унда қатнашган ШҲТнинг тўлақонли аъзолари ва кузатувчи мақомига эга бўлган мамлакатлар, мазкур саммитда ШҲТ аъзолигига қабул қилинган мамлакатлар ҳақида ҳамда саммитда кўрилган масалалар, қабул қилинган ҳужжатлар ва ташкилотни истиқболдаги режалари ҳақида гапириб ўтди. Ушбу саммитЎзбекистон учун нақадар аҳамиятли саммит экани унда Хитой Халқ Республикаси, Россия Федератсияси ҳамда Белорусия билан имзоланган кўп миллиардли шартномалар ҳақида айтиб ўтди.



“Ахборот ва мураббийлик соати”га йиғилган талабаларнинг қизиқтирган саволларига маърузачи тўлақонли жавоб берди.
Тадбир якунида давра суҳбатига ташриф буюрган Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолимга Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси томонидан эсдалик совға топширилди ва ҳаққиларига дуои хайрлар қилинди.

Тадбир маънавият залида ташкил этилди. Шунингдек, ҳар бир гуруҳларда видеоконференция шаклида узатилди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати






