SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ифторлик фазилати
22.11.2018 / Bo‘limda Hadis, Maqolalar, Yangiliklar

“Қирқ ҳадис, унинг аҳамияти ва муаллифи”

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Барча мақтов оламлар Парвардигори Аллоҳга хос ва у Зотга барча неъматлари учун ҳамд айтаман ва сарваримиз Муҳаммад алайҳиссалом дуруд ва саломлари бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Кимки менинг умматим учун унинг дин ишидан бўлган қирқта ҳадисимни сақлаб берса, Қиёмат куни Аллоҳ уни фақиҳ ва олимлар гуруҳида тирилтиради”. Абу Дардо ривоятларида “Мен Қиёмат куни унинг учун шафоатчи ва гувоҳ бўламан”, Ибн Масъуд ривоятларида “Унга: жаннатнинг хоҳлаган эшигидан кир, дейилади”, Ибн Умар ривоятларида эса “У олимлар гуруҳига ёзилади ва шаҳидлар ичида тирилтирилади”, дейилган. Ушбу ҳадислар саҳиҳлик даражасига етмаган бўлсада уламолар бу борада кўплаб китоблар тасниф қилишган.

Биринчилардан бўлиб Абдуллоҳ ибн Муборак, сўнгра Муҳаммад ибн Аслам ат-Тусий, Ҳасан ибн Суфён ан-Насоий, Абу Бакр ал-Ожуррий, Абу Бакр ибн Иброҳим ал-Асфаҳоний, Дориқутний, Ҳоким, Абу Нуайм, Абу Абдурраҳмон Суламий, Абу Саид Молийний, Абу Усмон Собуний, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Ансорий, Абу Бакр Байҳақий ва Имом Муҳиддин Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий бу ишга киришганлар.

Бу тўпламда 42 та ҳадис бўлишига қарамай «Арбаъун» – «Қирқ» деб номланган. Чунки арабларда кичик сонларни ўзига яқин йирик сонларга яхлитлаш одати бор.  Олимлар шу бобда сон-саноқсиз китоблар ёзишган.

Ислом оламининг машҳур олимларидан бўлмиш Имом Муҳиддин Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий роҳматуллоҳи алайҳ (631-676 ҳ./1233-1277м.) Дамашқ яқинидаги Наво деган жойда дунёга келдилар. Ўн ёшга етганларида Қуръон ёдлаш ва фиқҳдан таълим олишга киришдилар. Ўн тўққизга кирганларида Дамашқдаги “Дорулҳадис» мадрасасига кириб, илм таҳсилини давом эттирдилар. У киши ўша замондаги катта-катта олимларнинг кўпларидан дарс олдилар. Уламоларнинг айтишларича, Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ бир кунда турли устозлардан ўн икки хил дарс олар эдилар. У киши ёдлашга жиддий аҳамият берганлари боис, дарс қиладиган ҳар битта китобларини албатта ёдлаб олардилар. Китоб мутолааси у зот учун тенги йўқ лаззатли машғулот эди. Йигитлик даврларини кўп китоб ўқиш, ёдлаш ва изланиш билан ўтказдилар. Ниҳоят, илмнинг турли соҳалари бўйича кучли олим бўлиб етишдилар. Айниқса ҳадис, фиқҳ, усули фиқҳ соҳаларида донг таратдилар.

Умрларининг кейинги даврини асосан дарс бериш, уламоларнинг асарларига шарҳлар ёзиш ва китоблар таълиф этишга бағишладилар. Ёзган китоблари ичида “Риёзус-солиҳийн”, “Ал-азкор” ва “Арбаийн” мусулмонлар орасида ҳайратомуз тарзда оммавийлашиб кетган. Олимлар буни Имом Нававийнинг ихлослари учун Аллоҳ таоло томонидан бўлган иноят деб айтадилар.

Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ахлоқ-одобда етук,  зуҳду тақво ва ибодатда илғор бўлганлар. Амру маъруф ва наҳий мункар соҳасида барчага ўрнак кўрсатар эдилар. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ 45 ёшда киндик қонлари тўкилган Навода вафот этдилар.

Аллоҳдан у кишини Ўзининг чексиз фазлу марҳамати билан сийлашини, илмлари баракотидан ҳаммамизни насибадор этишини сўраймиз.

Муаллиф ўз муқаддималарида: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадислардаги “Ҳозир бўлганингиз ғойиб бўлганингизга етказинг” ва “Менинг сўзимни эшитиб, уни сақлаган ва эшитганидек етказган кишининг юзини Аллоҳ нурли қилсин” деган сўзларига таяндим,  дейдилар.

Мақоламиз туркумли бўлиб, кейинги ўринларда Яратганнинг ёрдами билан “АЛ-ВОФИЙ фий шарҳил-арбаийн ан-нававийя” ва бошқа илмий манбаларга асосланиб, қирқ иккита ҳадисни ёритиб борамиз.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти 3 – курс талабаси

Шамсиддинхўжа Сулаймонов

 

 

 

 

 

 

What you can read next

“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жисмоний куч-қувватлари
Алломаларимиз ёшларга ўрнак
Имом Бухорийнинг буюк олим бўлиб етишишида ота-онасининг ўрни ва хизматлари
Xatmul kutub qilgan talabalar taqdirlandi
Xatmul kutub qilgan talabalar taqdirlandi

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP