Жорий йилнинг 28 октябръ куни Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги терроризмга қарши кураш хизмати масъул ходими М.Ҳомидов, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси терроризмга қарши кураш хизмати масъул ходимлари Ш.Ҳудойбердиев ва Тошкент шаҳар ИИББ ТҚХ ТҚКБ катта тезкор вакили Э.Э.Дўсматов, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Э.Алимқулов иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Таълим муассасаси мудири М.Эркаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев, педагог-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.


Ташриф буюрган мутахассислар ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, фуқаролар томонидан ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари ва унинг оқибатлари, мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган нормалар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлардан фойдаланганда эҳтиёткор бўлишни, ижтимоий тармоқ маданиятига амал қилишни, тақиқланган ва тавсия қилинмаган сайтлардан узоқ бўлишни таъкидлаб ўтдилар.



Жумладан, талабалар мобил телефонларида ёшлар ўртасида маънавий-ахлоқий хислатларни бузувчи, зўравонлик, шафқатсизлик ва порнографик, шунингдек, сохта диний мафкурани тарғиб қилувчи, атрофдагиларни салбий ҳаракатларга ундовчи материаллардан иборат бўлган, кўргазма, фон сифатида хизмат қилувчи расмлар, аудио-видео ёзувлар, чизма ва суратли тасвирлар, овозли видео роликларни сақлаш, намойиш этиш, тарқатишдан сақланишлари лозимлиги, булар қонунда қатъий таъқиқлангани айтиб ўтилди.


Шунингдек, билим юртида таълим олаётган талабаларга одоб-ахлоқ борасида барчага намуна бўлишларини айтиб ўтдилар ва бу борада ўтган уламоларнинг ҳаётларидан мисоллар келтириб мавзуни бойитдилар.
Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган савол, таклиф ва мулоҳазаларга батафсил жавоб берилди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Ғаниев






