Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 1-сон мажлис баёни билан “Ўзбекистон медиасаводхонлик тизимини такомиллаштириш ва онлайн-хавфсизликни таъминлаш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган чора тадбирлар” тасдиқланган бўлиб, унга кўра мутахассислар жалб қилан ҳолда давра суҳбатлари ташкил этиш белгиланган. Шу муносабат билан 27 апрель куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида мураббийлар ва талабалар иштирокида “Ёшлар ўртасида ахборот маҳсулоларини мустақил ва масъулият билан қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш Бош бошқармасиМафкуравий тарғибот бўлими мутахассиси Фарруҳ Элмирзаев таклиф этилди.

Ф.Элмирзаев ўз маърузаси давомида ёшлар ўртасида ахборот саводхонлигини ошириш, уларнинг ахборот алмашинуви маданиятини шакллантириш зарурлигига эътибор қаратди. Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашнинг замонавий механизми ва технологиялари билан ёшларни таништириб бориш таъкидланди. Ёшлар орасида таълим cифатини такомиллаштириш жараёнида ахборот алмашинуви маданиятини шакиллантириш ҳозирга куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланиши айтилди. Маъруза давомида қонунчилигимизда бу масала юзасидан қандай кўрсатмалар берилгани ҳам таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнггида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассис етарлича жавоблар берди.

“Кўкалдош” таълим муассасаси матбуот хизмати






