SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Имом Термизийнинг“Шамоили Муҳаммадия” асари тенги йўқ асар
29.09.2024 / Bo‘limda Maqolalar, Yurtimiz allomalari

Имом Термизийнинг“Шамоили Муҳаммадия” асари тенги йўқ асар

Улуғ олим, муҳаддис, имом Абу Исо Термизий Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари ҳақида “Шамоили Муҳаммадия” номли китобини таълиф қилди. Аввало Имом Термизий ҳақида уламоларнинг айтган сўзларини эслаб ўтайлик: 

Имом Самъоний: “Имом Термизий ҳеч шубҳасиз ўз асрининг имомидир. Имом Термизий ҳадис илми борасида иқтидо қилинадиган имомлардан бири бўлиб, “Жомеъ”, “Таварих” ва “Илал” каби буюк асарлар муаллифи, у зот зеҳни ўткирлиги борасида зарбулмасал бўлган”, деган. Имом Ҳоким Абу Аҳмад айтади: “Мен Умар ибн Алакнинг: “Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий вафот этди. Хуросонда ўзидан кейин илм ва тақвода Абу Исога ўхшашини қолдирмади. У кўп йиғлаганидан ҳатто кўр бўлиб қолди”, деганини эшитдим”, деган. Имом Бухорий имом Термизийга: “Мен сендан кўрган фойда сен мендан кўрган фойдадан кўпроқдир”, дегани машҳур ривоят.

   Имом Ибн Касир “Имом Термизий ҳадис илми борасида ўз замонасининг имомларидан эди”, деганбўлса, Ҳофиз Абул Ҳажжож Миззий эса: “Имом Термизий кўзга кўринган ҳофиз имомлардан бири бўлиб, Аллоҳ у билан мусулмонларни манфаатлантирди”, деган. Мулла Алиййул Қори: “Термизий имом, ҳужжат, ишончли, ҳофиз, мутқиндир”, деган. Буларнинг ҳаммаси Имом Термизийнинг ҳадис илми борасида катта олимлардан бўлгани ва салаф солиҳларнинг фиқҳини яхши ўзлаштирганига далолат қилади. У зот илм ва амални жамлаган инсонлардан бири бўлган.

“Шамоили Муҳаммадия” китобиНабий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоиллари борасида ёзилган энг улуғ ва фойдали манба ҳисобланади. “Шамоил” сўзи ишлатилганда инсоннинг хислатлари, сифатлари, ўзига хос хусусиятлари, ахлоқу одоблари ва шунга ўхшаш маънолар назарда тутилади. Фалончи гўзал шамоил эгаси дейилганда гўзал ахлоқ эгаси деган маъно тушунилади. Олийжаноб шамоил эгаси дейилганда олийжаноб ахлоқ эгаси деган маъно тушунилади. Шунинг учун Имом Термизий ва у зотдан бошқа аҳли илмлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари, ахлоқлари, одоблари ва шунга тегишли бўлган бошқа хислатларни “Шамоил” деб номлаганлар.

Имом Термизий “Шамоили Муҳаммадия” китобида мавзунинг асл чашмаси, дуру гавҳарлари ва барча қирраларини келтириб, чиройли услубда тартибга солган ва мухтасар ҳолда жамлаган. Китоб шу даражага етганки, ўқувчига малол келадиган даражада узун ҳам, мақсадни ифодалашда бирор камчилик пайдо қиладиган даражада қисқа ҳам эмас, балки, ўз мавзусини тўла қамраб олиши жиҳатидан ўрта ҳажмли китоблар сирасига киради. Бунга Ибн Касир “Ал-Бидоя ван ниҳоя” китобида ишора қилиб шундай деган: “Инсонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоиллари борасида қадимда ҳам, ҳозирда ҳам айнан шу мавзуда ва бу мавзуга алоқадор китобларни битганлар. Шамоил борасида жуда фойдали ва аъло даражада ҳадисларни жамлаган асарлар қаторида имом Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Термизийнинг китобини келтиришимиз мумкин. У зот бу йўналишда машҳур “Шамоили Муҳаммадия” китобини ёзган. Каминада у зотга етадиган муттасил санад мавжуд”, деган. Муҳаммад ибн Абдурауф Муновий (в.1031 ҳ.) “Шамоили Муҳаммадия” китобига ёзган шарҳининг муқаддимасида шундай дейди: “Ривоят ва дироят олими Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” китоби ўз бобида тенгсиз, тузилиш ва маълумотларни қамраб олиш жиҳатидан якка-ю ягонадир. Бирон киши бу китобга тенг бўладиган асар ёзмаган. Муаллиф китобни ёзишда гўзал услуб тутган. Ҳадис ва хабарларнинг чашмаси билан нақш солган. Ҳатто Аллоҳ таоло тарафидан инъом этилган иқтидорнинг самараси деб ҳисобланган ва машриқу мағрибда донғи кетган”.

Мулла Али Қори китоб ҳақида: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ва шамоиллари борасида ёзилган китобларнинг энг гўзали имом Термизийнинг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сийратлари борасида мукаммал тарзда ёзилган жоме мухтасар китобдир. Бу китобни ўқиган киши У жанобнинг ташқи кўринишини кўргандек бўлади ва ҳар бобда У зотнинг шарафли хислатларини тасаввур қилади”, деган. Китобнинг яхшиликлари, фойдалари ва самаралари ҳақида кўп нақллар ривоят қилинган. Шунингдек, олдин ҳам, кейинчалик ҳам аҳли илмлар томонидан бу китобга хизмат қилиш мақсадида мухтасар, шарҳ, таҳқиқ қилиш ва назмга солиш каби турли йўналишларда катта меҳнатлар амалга оширилган.

    Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” китоби ислом оламида энг кўп тарқалган китоблардан бири ҳисобланади. Бунга бир неча сабабларни келтириш мумкин:

  1. “Шамоили Муҳаммадия” китоби Аллоҳ таолонинг охирги пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бўлгани учун ислом уммати бу китобни жидду жаҳд билан ўрганишга ҳаракат қилган.
  2. Имом Термизий ҳадис илмида иқтидо қилинадиган (эргашиладиган) имомлардан бўлгани учун оми халқ ва олимлар орасида китоб кенг тарқалган.
  3. Имом Термизий нафақат олим, балки жуда тақводор зот бўлганлар, бу ҳам китобнинг кенг тарқалишига сабаб бўлган. Бундан ташқари бошқа кўплаб сабабларни ҳам келтириш мумкин.  

“Шамоили Муҳаммадия” асарига кўплаб шарҳлар ёзилган бўлиб, ҳозиргача китобга ёзилган шарҳлар саксондан ошиқроқ бўлиб, уларнинг номлари тарих китобларида келгандир.

Улардан машҳурлари:

  1. “Иттиҳафатур Раббонийя би шарҳиш шамоили Муҳаммадия”. Муаллиф Аҳмад ибн Абдулжаввод Думий.
  2. “Аъзобул манохил ъала шамоил”. Муаллиф Аҳмад ибн Жаъфар Каттоний.
  3. “Ақробул-васоил фи шарҳиш-шамоил” – Ҳофиз Муҳммад ибн Абдураҳмон Саховий.
  4.  “Аснал-васоил би шарҳиш-шамоил” – Аллома, муҳаддис, муфассир, муаррих Наҳвий Исмоил ибн Муҳаммад Ажлуний.
  5. “Заҳрул-хамоил ала шамоил” – Жалолиддин Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютий.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳадис илмининг ривожи ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини кенг оммага етиб боришида улуғ ватандошимиз имом Термизийнинг хизматлари буюкдир. Зеро, юқорида келтирилган уламоларнинг мақтовлари ҳам сўзимизни тасдиқлайди. Хусусан, у зотнинг “Шамоили Муҳаммадия” асари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқ-атворлари, ташқи кўринишлари, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида намуна бўлиб, амалга оширган ишларини мукаммал тарзда баён этиб берган. Китобни мутолаа қилган китобхон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни янада яқиндан танийди. Аллоҳ таоло бу бобокалонимизнинг хизматларини қабул этиб, жаннатдаги мартабаларини юқори қилсин!

Асадулло Холмуродов “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Луқмони Ҳакимнинг ўғилларига қилган насиҳатлари
Ислом динида яхши бидъатлар дея эътироф этилган ишлар рўйхати:
Ислом динида яхши бидъатлар дея эътироф этилган ишлар рўйхати:
Синония фирқаси
Синония фирқаси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP