ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
07.02.2019 / - Мақолалар, Янгиликлар

Луқмони Ҳакимнинг ўғилларига қилган насиҳатлари

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Луқмони Ҳакимнинг ўғилларига қилган насиҳатларини қисса қилиб келтирган:

“Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир”.

Ояти каримада Аллоҳ таоло ҳар бир ота ўз ўғлига панд-насиҳат қилишлиги лозим эканлигини таъкидлаяпти. Барчамизга маълумки, Луқмони Ҳаким халқимиз орасида ибратли ўрин сифатида зикр этилади. Бу ерда Луқмони Ҳаким ўз ўғлига одами зот қиладиган энг аввалги иш, яъни Аллоҳ таолога ширк келтирмасликни насиҳат қилмоқдалар. Ҳамда сўзлари давомида ширк қандай ҳам ёмон амал эканлигини “Чунки ширк келтириш катта зулмдир” деб зикр этмоқдалар. Сўзлари давомида:

“Эй ўғилчам, шак-шубҳа йўқки, агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (бир зарра яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас у (амал) бирон харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани-да Аллоҳ келтирур. Зеро Аллоҳ сергак ва огоҳдир”, дедилар.

Луқмони Ҳаким ўғилларига Аллоҳ таоло бандаларнинг қилаётган  барча ишларидан хабардор эканлиги ва унга кўра ҳисоб-китоб бўлишлигини таъкидламоқдалар. Қилинган амаллар гарчи кичик хардал донидек бўлса ҳам ёки харсанг тош остида бўлса ҳам, ерда бўладими ёки осмонда Аллоҳ таоло қиёмат кунида буларнинг барчасини келтириб, шунга кўра ҳисоб-китоб қилади. Сўзларни давомида ибодатга буюриб:

“Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир”, деб айтдилар.

Намоз Исломнинг беш арконидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Аллоҳ таолога энг яқин қиладиган амал ҳам намоздир.

Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш мусулмон кишининг бош вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мусулмон кишининг бошига бирор мусибат ёки бало тушиб қоладиган бўлса унга сабр қилиб, истиржо дуосини қилса, ҳамда Аллоҳ таолодан мусибатини йўқотиб, ўрнига энг яхши нарсаларниу беришини сўраса айни муддао бўлади. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилганлар: “Қайси бир мусулмоннинг бошига бирор мусибат етадиган бўлса,  Аллоҳ таоло буюрган “Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. Аллоҳумма аажирни фий мусийбати вахлуфни хойрон минҳа” (яъни, биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтурмиз. Аллоҳим, мусибатимни енгил қилгин ва уни яхши нарсаларга алмаштиргин!) калимани айтса, батаҳқиқ Аллоҳ уни алмаштиради”.

Луқмони ҳаким насиҳати давомида:

“Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи мақтанчоқ кимсаларни суймас”.

Одамларга кибр билан қарамслик кераклигини, одамлар гапираётганларида юзини ўгириб олишлик яхши нарса эмаслигини таъкидламоқдалар.

Чунки Аллоҳ таоло кибр-ҳавога берилган имсаларни суймайди. Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: “Кибр менинг ридойим” деб айтган.

Луқмони ҳаким:

“Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир”, дедилар.

Бўлар-бўлмасга тез ҳаракат қилмоқ, шошқолоқлик билан иш қилмоқ ва одамларга баланд товушда гапирмоқ одобдан эмаслигини ҳам айтмоқдалар. Хунук овозни эшакларнинг овозига ўхшатаяптилар.

Шу ерда Луқмони Ҳакимнинг ўғиларига қилган насиҳатлари якунига етди. Юқорида қилинган насиҳатларига амал қилишликка бир-биримизни чақирайлик. Натижада, жамиятимиз одоб-ахлоқли, маънавиятли инсонлар билан кўпайиб борса.

Луқмони ҳакимдан сўрашибди:

—        Одобни кимдан ўргангансиз?

—        Одобсиздан, деб жавоб берибдилар.

Яъни, одобсиз кишиларнинг қиладиган ишларини кўриб, ундан ҳазар қилиб, бу ишдан четланиш билан.

Аллоҳ таоло барчамизни юқоридаги насиҳатларга амал қилиб, насиҳатгўйлардан қилсин! Омин!

“Кўкалдош”  ўрта махсус ислом билим юрти

мударриси Файзуллаев Дониёр тайёрлади

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Қодир бўла туриб кечириш ва авф этиш (Шамоилул Мустафо)
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 13-оят
Ҳасан ибн Зиёднинг ҳаёти ва илмий мероси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори