1️⃣ Жума куни иккинчи азоннинг айтилиши. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида жорий қилинган.
2️⃣ Таровеҳни жамоат билан ўқиш. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу томонидан амалга оширилган.
3️⃣ Қуръони карим мусҳафидаги сура ва оятларга ҳаракатлар ва белгиларнинг қўйилиши. Бугунги кунда Қуъонни ўша ҳаракатлар ва белгиларсиз ўқиш жуда қийин.
4️⃣ Ҳадиси шарифларнинг тўпланиши ва китобларга ёзилиши. Аввалги даврларда бу ишлар ман қилинган эди.
5️⃣ Масжидларнинг миноралари ва меҳроблари қурилиши. Бу масжидларнинг архитектуравий кўринишини такомиллаштириш ҳисобланади.
6️⃣ Исломий илмларнинг пайдо бўлиши. Фиқҳ, усулул фиқҳ, тажвид, наҳв, мусталаҳул ҳадис ва бошқа фанлар.
7️⃣ Замонавий технологиялардан ибодатларни амалга оширишда фойдаланиш. Микрофонлар, намоз учун жойнамозлар, мобил иловалар ва ҳоказолар.
8️⃣ Мадрасалар ва ислом олийгоҳларининг ташкил топиши. Бу тизимли диний таълим бериш ва олиш учун жуда муҳим.
9️⃣ Хайрия уюшмалари ва вақфларнинг ташкил этилиши. Муҳтожларга доимий ёрдам кўрсатилиши учун асосий йўллардан биридир.
1️⃣0️⃣ Исломий анжуманлар ва форумлар ўтказиш. Мусулмонланларни бирлаштириш ва билимларни кенг ёйиш воситаси.
1️⃣1️⃣ Ҳижрий тақвимнинг жорий қилиниши. Ислом оламидаги тарихий саналарни тартибга солиш учун.
1️⃣2️⃣ Динни етказишнинг замонавий усулларидан фойдаланиш. Ижтимоий тармоқларда видео, аудио ва бошқа форматлардаги материалларни тайёрлаш орқали диний-маърифий мавзуларни кўпчиликка етказиш.
1️⃣3️⃣ Ҳаж ва умра ибодатларини ташкиллаштириш. Зиёратларни осон, қулай ва хавфсиз тарзда амалга оширишга кўмак.
Ушбу саналганлардан ташқари яна бошқа янгиликлар ҳам бор. Буларнинг кўп қисми саҳобалар розияллоҳу анҳум ва уламолар томонидан амалга оширилган. Бу эса ҳар бир бидъат залолат эмаслигига яна бир далил бўлади. Аммо бундай ишларда асосий мезон – шариат асосларига мувофиқ ва уммат учун фойдали бўлишидир.
PS: Энг қизиғи сохта салафийлик (ваҳҳобийлик) ҳақиқиқий залолатга олиб борувчи бидъат ҳисобланади. Бу тоифа Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврида ҳам, салафи солиҳлар даврида ҳам бўлмаган. Бу тоифа ХVIII асрда пайдо бўлган адашган секта ҳисобланади.
📝»Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам домла Охунжонов тайёрлади






