ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
14.03.2018 / - Мақолалар, Янгиликлар

Мадраса билан танишув

Мадраса нима? У қандай жой ўзи?

Қадимий бинода жойлашган, дўппили талабалар ўқийдиган, кичик, тор ва қоронғу ҳужраларида, кичкина хонтахта атрофидаги пахтаси чиққан кўрчапаларда ўтириб, “эскича” китоблар ўқитиладиган даргоҳми? Ёки сайёҳлар айланиб, суратларга тушириб кўнгил ёзадиган, чет эллик обрўли меҳмонлар келганда таклиф қилиб аждодлар меҳнати билан кўкрак кериладиган масканми? Ё бўлмаса талабаларига касалга қандай дам солиш-у, ўлганга қайси сура ўқилишинигина ўргатадиган жойми? Йўқ асло ундай эмас!

Хўш, унда мадраса нима ўзи? У қандай жой?

У кандай масканки, ўрта маҳсус дипломи берилса ҳам, деярли олий ўқув юрти шартномаси тўловига тенг тўлов тўлаб ўқишга рози бўлган ҳолда, бир жойга ўн одам талпинади?

У қандай масканки, ёши катта, оилали, ҳатто фарзандлари бор кишилар ҳам, умрининг ўттиз баҳоридан ўтганига қарамай, бу даргоҳга талаба бўлишни истаб келишади?

Бу кандай билим юртики, магистратура босқичини ўтаган билимдонлар ҳам бу даргоҳда оддий ўрта мактабни битирган, деярли фарзандлари тенги болалар билан бир партада ўтириб ўқишни ҳохлаб келишади ва ҳаттоки буни ўзларига шараф деб билишади?

Бу қандай тарбия масканики, 35-40 яшар инсонни ўзидан қарийб 10 ёш кичик кишини ёши кичиклигига ҳам қарамай УСТОЗ деб мурожаат қилишга, ҳизматига генерал олдидаги оддий аскардек сафарбар бўлишга ўргатади?

Ҳа, азизлар мадраса шундай даргоҳ! Бу даргоҳнинг мудири отангиздек қалбга яқин, яхши кўрасиз, шу билан бирга отангиздан ҳайиққандек ҳайиқиб турасиз. Бу гўшанинг қоравули ҳам бобонгиздек нуроний, самимийки, ҳатто эркалик қиласиз, лекин уни камситиб, беобрў қила олмайсиз…

Ҳа мадраса шундай жой!

Бу даргоҳда УСТОЗ деган сўзнинг мазмун моҳиятига тушуниб етасиз. Бу даргоҳда шогирднинг мақоми қандай бўлишини, талабанинг ким эканлигини ўрганасиз.

Ҳа, мадраса шундай жой!

Бошқа билим юртларида болалар бир бири билан ёқалашиб урушиб юрган бир пайтда, мадраса талабаларининг ҳатто юқори курслари(!) қуйиларига салом беришини кўрганингизда “Туш кўраяпманми?!” деб ўйлайсиз.

Мадрасадаги талабалар устознинг ёш бола ҳам кўтара оладиган енгил портфелини савоб умидида, устозига муҳаббатан кўтаришга талашиб қолганларини кўрганингизда “Ҳақиқатан ҳам туш кўряпман-ов!”деб кўзингизни яна бир ишқалаб қўясиз!

Ҳа мадраса шундай жой! Мадраса устунлари-камтарин устозларнинг талабаларга “Ассалому алайкум” деб синфга кириб келишини билсангиз, лол қолсангиз керак, балки сизга эриш туюлар. Агар суннатдан хабарингиз бўлса, “Ие, бу ер ҳақиқий суннат маскани экан-ку!” дейишингиз турган гап.

Талабалар мадрасада кундалик намозларга ва жума намозига чақирилган азонни эшитиб, қилиб турган ишларини, ўқиб турган китобларини ташлаб  хоналаридан намозга шошиб чиқиб келаётган талабаларни кўрсангиз “Мен саодат асрига тушиб қолдим, шекилли” деб таажубланасиз.

Ҳа, азизлар! Мадраса шундай жой!

Бошқа баъзи жойларда қўшимча дарслар учун талабалар фалон сўм тўлаб ўқиётган замонда Аллоҳ таолонинг розилигидан бошқа нарсани истамай, соатлаб вақтини текинга кетказиб турган мадраса устозларини кўриб “Нима буларнинг бола-чақаси йўқми?!” деб ҳайрон қоласиз!

Бошқа жойларда ўқувчилар ҳожатҳона тозалашни ўзларига ор деб биладилар. Йўқ деб кўринг-чи! Мадрасада эса бу жойни тозалаш шараф деб билинади. Ҳа, бу жойда кибрлар ҳожатҳона сувларига “оқизила”ди.

Билим юртлари ичида ёлғиз мадраса талабаригина миллийлигимиз белгиси бўлган ЎЗБЕК ДЎППИСИни форма сифатида киядилар. Ҳатто айрилари кўчага чиққанда ҳам дўппини бошидан қўяй демайди. (Ҳа-да нега қўйсин, ота бобоси кийган бош кийимидан уялсинми?!)

Бошқа ўқув юрти битирувчиларининг аксарияти “Ўқишни битириб жойлашадиган ишимда қанча мояна оларкинман” деб ўйлаши турган гап. Ҳар ҳолда бозор иқтисодиёти, замон шуни тақозо қиляпти деб ўзимизни юпатамиз. Мадраса битирувчиларинирнг аксарияти “Қайси даргоҳга ишга борсам, динимга, ҳалқимга, мусулмонларга кўпроқ манфаатим, хизматим тегар экан” деб бош қотирадилар.

Бошқа жойларда талабалар дарсдан кейин уйларига шошсалар, мадраса талабалари уйларига борганда мадрасани қўмсаб қоладилар. Шу сабабдан бўлса керак, баъзи талабалар дарсга берилиб кетиб мадрасадан қош қорайганда чиқадилар.

Ҳа, мадрасанинг муҳити ўзгача, хавоси бошқа. Шамол ҳам мадраса дарвозасидан кириб ҳеч чиқиб кетгиси келмайди. Балки шунинг учун бўлса керак, жазирама ёзда ҳам мадраса дарвозасидан киришингиз билан муздек шабода юзингизга уради… Ҳа, мадрасада хотиржамлик, сакинат диёри… Мадраса кўнгилларга файз олиб кирадиган ҳузурбаҳш маскан…

Ҳа дўстлар! Мадраса шундай жой. Бу ҳақиқат. Биз эртакдаги “Орзулар шаҳарчаси” ҳақида гапирмадик. Балки бугунги кунда айримлар буни сезмасаларда, дин ривожи учун мислсиз ҳисса қўшиб турган, халқни тарбияловчи имомлар билан масжидларни таъминлаб турган МАДРАСА ҳақида гапирдик.

Рўйхатни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин эди. Лекин гап чўзилиб, сизга малол келиб қолишидан истиҳола қилдик ва биринчи танишувга шу маълумотлар етарли бўлар деб ўйладик. Балки бу танишувдан кейин сиз ҳам “Эҳҳе мадраса ҳақидаги фикрларим “эскириб” кетган экан”, “Мадраса ҳақидаги тасаввурим бутунлай нотўғри экан” деган хулосалар қилган бўлсангиз эҳтимол…

Бу танишувдан кейин қалбингиздан “Мадраса билан яқиндан танишсам бўлар экан”, “Менинг ҳам ўғлим шундай жойда ўқисайди” деган истаклар ўтган бўлса не ажаб…

Ишонамиз сиз мадрасага албатта борасиз ва яқиндан танишасиз. Шунда биз айтган гаплар эртак эмаслигига ўзингиз амин бўласиз….

Ҳа, азизлар, мадраса шундай жой, шундай маскан…!

                                                           Билим юрти 3-курс талабаси
Мусабоев Камрон

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 23-оят
Ҳамд ва шукр фазилати
Уламоларнинг Қуръонга бўлган муҳаббатлари!

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин

  • Рўзадор учун икки хурсандчилик бор

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори