SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда
18.09.2024 / Bo‘limda Yangiliklar

Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда

Шу йил 16-20 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси пойтахти Махачқала шаҳрида “Ислом меросининг руҳий ва ахлоқий қадриятлар ва маданий ўзликни мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. 

Мазкур конференцияда 50 дан ортиқ давлат вакиллари қаторида Ўзбекистон делегация ҳам қатнашди. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Оҳунжон домла Аъмедов ҳам ушбу анжуманда иштирок этди.

Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (1)
Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (2)
Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (3)

Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Иброҳимжон Иномов, Тоҳир Эвадуллаев ва Охунжон Аҳмедовларни Доғистон Республикаси муфтийси Шайх Аҳмад Афанди Абдуллаев юқори эҳтиром ила қабул қилди.

Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (4)
Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (5)

Самимий қабул давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Муфтий Аҳмад Афандига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг дуою саломларини етказишди. Икки томонлама ҳамкорлик алоқалари тўғрисида фикр-мулоҳаза алмашилди. Сўнг Доғистон муфтийси вакилларимизни ташриф билан қутлаш баробарида халқаро тадбирнинг мартабали меҳмон сифатида таклиф қилди.

Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (6)
Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда (7)

Муфтий Аҳмад Афанди Ўзбекистон бутун дунёга Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абул Муин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний ва Баҳоуддин Нақшбанд каби юзлаб алломаларни тарбиялаган юрт сифатида машҳур экани, Доғистонга ҳам тасаввуф тариқатлари Ўзбекистон орқали кириб келгани, юртимиз СССР даврида ҳам ўз эътиқоди ва олимларининг илмий меросини йўқотмагани, ҳозирда бутун Россиядаги аксар диний олимлар ҳам ўз даврида Тошкент ва Бухорода диний таълим олишганини катта ҳурмат билан ёдга олиб, юртимиз ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

Шунингдек, Аҳмад афанди 2011 йили Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлганини хотирлаб, юртимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларга юқори баҳо берди ва Ўзбекитон тажрибасини эътироф этди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон Иномов: “Буюк алломаларимиз илмий меросининг руҳий ва ахлоқий қадриятлар ҳамда маданий ўзликни мустаҳкамлашдаги роли” мавзусида маъруза қилди.

Мазкур конференция доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Доғистон гуманитар фанлар институти ректори Н.Бахмуткадиев, Россия ислом институти ректори Р.Мухаметшин, Бирлашган Араб Амиликлари мусулмон жамиятлар кенгаши Бош котиби доктор М.Бишарий ва Дамашқ Фатво маркази раиси Шайх А. Қаббонийлар делегациямиз аъзолари билан ўзаро мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдириб, салом ва хайрли дуоларини етказишни сўради. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

What you can read next

“Ал-фиқҳ ул-акбар” 1-қисм
Ҳадисларни кенг тарғиб қилиш юртимиздаги устувор вазифалардан бири
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ДАЪВАТ УСЛУБЛАРИДАГИ ҲИКМАТЛАР “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаёлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)
Қуръони карим ёшлар ҳақида нима дейди?
Ёшлар ва касб-ҳунар масаласи

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP