Тадқиқотчилар ҳанафийлик мазҳабининг шўро-маслаҳат билан тузатилганлигини эътироф қиладилар.
Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг даврасида шогирдлар ҳар бир масалани ўйлаб муҳокама қилишар, сўнг уларни ёзиб қўйишар эди.У бир куни Абу Юсуфга бундай деган: “Эй, Ёқуб! Мендан эшитган ҳар бир нарсани ёзиб олаверма! Мен бугун бирор фикр билдирсам, эртага уни тарк қилишим мумкин”. Абу Ҳанифа ўзининг билими ўткирлиги, фиқҳдаги маҳорати билан бирга баъзи масалалар ечимини беришдан ўзини тийган. Бу унинг ниҳоятда тақводор эканлигини, фатво беришда ўта эҳтиёткорлигини билдиради. Масаларнинг жавоби эса кейинчалик унинг шогирдлари томонидан берилган ,албатта. Бундан ҳар бир фақиҳ фатво беришга журъат қилавермаслиги, берилган саволга асло таваккалига жавоб бериб бўлмаслги англашилади. Манбаларда Абу Ҳанифа жавоб бермаган масалаларни унинг “таваққуф қилган” масалалари сифатида зикр қилинган. Абу Ҳанифа жавобида таваққуф қилган масалаларнинг баъзиларини келтирамиз.
- Хатна қилиш вақти. Боланинг тоқати етган пайт ёки ,беш ,ети,ўн ваўн икки ёшлари, деб белгиланган.
- Фақат ахлат ва нажосат ейдиган, аммо гўшти ҳалол ҳайвоннинг ҳукми. ҳанафий мазҳаби бўйича бу масала ўша ҳайвонни уч (товуқ бўлса) етти (қўй қўчқор, эчки бўлса) ва ўн кун (мол ва туя бўлса) шу кунлар давомида боғлаб, ҳалол нарса билан боқиш кераклиги ва шу билан покиза, ҳалол бўлиши билан ҳал қилинган.
- Мушрикларнинг гўдаклари вафот қилса, жаннатий ёки дўзахий бўлиш масаласи: Муҳаммад Шайбоний: “Аллоҳ бандани гуноҳсиз азобламайди”-деган.
- Жинни одамни ибодат қилиши лозим эмас. Агар ушу ҳолатида ибодат қилса, унга савоб ёзилмайди.
- Эшак ичган сувнинг поклиги ҳукми. У машкук, яъни шак-шубҳа қилинган сув, деб олинган, ундан бошқа сув бўлмаса, аввал таҳорат, кейин эса таяммум қилиниб, намоз ўқишга рухсат берилган.
- Ит қандай вақтда овга ўргатилган ҳисобланиши ва унинг ови қачон ҳaлол бўлиши. Бу масала ит овлаган нарсасини кетма-кет уч карра ўзи емасдан эгасига олиб келиши билан белгиланиб, ҳал этилган.
- Масжид деворларига нақш солиш мумкинми? Бунга, “Агар бирор шахс ўз пулидан ишлатадиган бўлса ёки бузилган деворни ислоҳ қилиш учун бўлса, жоиз”,- деб жавоб берганлар.
- Фаришталар билан пайғамбарлардан қай бири афзал? Кейинчалик Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг калом илмига асосланган Мотуридия мутакаллимлари томонидан башариятнинг “хослари” фаришталардан афзал эканининг муқаррарлиги қайд этилган.
Мана кўриб ўтганимиздек юқоридаги масалаларни Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ) ўз даврида илми, тафаккури ила оқилона жавоб берганлиги ҳаммамизга аёндир. Албатта, бундай уламоларнинг бизларга қолдирган манбаларини янада чуқурроқ ўрганиб ҳамда ўргатиб уни ҳаётга тадбиқ қилмоғимиз даркордир. Аллоҳ уларни ўз раҳматига олган бўлсин.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Аҳмаджонов Муҳаммад Сиддиқ
“Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари”
китоби асосида тайёрлади.






