Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.


Ушбу семинар 11-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таниқли мотуридийшунос олим, Истанбул университети Илоҳиёт факультети профессори, доктор Ҳамза Бакрий томонидан ўтказилиши белгиланган.


Семинарда доктор Ҳамза Бакрий XII асрда юртимизда яшаб ижод қилган буюк аллома Абу Бакр ибн Масъуд Косонийнинг «ал-Муътамад фи-л-муътақад» асарини шарҳлаб, ушбу асар асосида замонавий мутаассиб оқимларга илмий раддия бериш методологиясини тушунтириб бермоқда.
Мазкур ўқувларда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом иститути, «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти, Қозоғистон ва Қирғизистондан диний таълим муассасаларининг ақида фани устозлари, мутахассислар иштирок этмоқда.


Ушбу семинарда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртидан Маънавий ва маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари Ғаниев Абдувоси, Абдуллаев Алиакбар, Хушвақтов Юсуф ва Эшниёзов Иброҳим домлалар қатнашмоқдалар.
Ўзаро баҳс-мунозара ҳамда савол-жавобга бой ўтаётган маърузалар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга илмий асосланган қониқарли жавобларни олмоқдалар.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






