Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан жорий йилнинг 3-4 июль кунлари марказ фаолиятини ривожлантириш истиқболларига бағишланган форум ўтказилмоқда.
Унда Қуръони Каримга ихтисослашган «Кўкалдош» Ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Турон Фанлар акдемияси академиги Абдулҳаким қори Матқулов иштирок этмоқда.


“Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми бугун ўзининг иккинчи иш кунида Симпозиумлар саройида давом этмоқда. Mазкур форумда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди ҳамда меҳмонлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Хайриддин Султанов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Музаффар Камилов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти – Баҳром Абдуҳалимов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий – Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти раисининг маслаҳатчиси, илмий кенгаш аъзоси – Холид Эрен ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти диретори – Азамат Зиё ўз маьрузалари билан қатнашишди.




Қуръони Каримга ихтисослашган «Кўкалдош» Ўрта махсус ислом билим юрти мудири Абдулҳаким қори Матқулов форум асносида миллий меросимизга тегишли бўлган китоблар билан танишди ва “Қуръоншунослик” йўналиши борасида фикр мулоҳазаларни бериб ўтди. Якунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази “Қуръон зали” бўлимига кенгаш аъзоси сифатида қабул қилинди.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






